Latest news

16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  1 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  4 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  18 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

Назорат учрашуви. “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:0 News

Назорат учрашуви. “Машъал” – “Сўғдиёна” 1:0

Жорий мавсумга айни дамда Янгиерда тайёргарлик олиб бораётган “Машъал” клуби бугун навбатдаги синов-назорат учрашувини ташкил этди.

Бу борада “газчилар”га Сўғдиёна” жамоаси спарринг-рақиб вазифасини ўтаб берди. Бош мураббий Александр Хомяков йиғинда иштирок этаётган барча футболчига имкон бериш мақсадида ўйинчиларни икки таркибга ажратга холда, ҳар бир таймда икки хил таркибни синаб кўрди. Таркиб эса қуйидагича кўриниш олди.

Биринчи бўлимда: Раҳимжон Давронов, Жаҳонгир Жиямуродов, Шохжаҳон Қиличев, Ғиёс Комилов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Мақсуд Маҳмудов, Шаҳзод Шайманов, Ғулом Ўрунов, Иҳтиёр Тошпўлатов, Шохруҳ Достонов, Жамшид Ҳасанов.

Иккинчи бўлимда: Хусан Олимжонов, Сирож Ҳамроев, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев, Аббос Шодмонов, Сарвар Абдураимов, Турсунмурод Ҳамдамов, Марадона Сафаров, Абдулла Набиев, Ҳумоюн Муртазоев, Мирзоҳид Ғофуров. 

Учрашувда муборакликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голга яқиндагина “Динамо”дан келиб қўшилган Аваз Агалиев муаллифлик қилди. 

Александр Хоямков жамоасида юз бераётган ўзгаришларни имкон қадар сайтимизда бериб бормоқдамиз. Муборакликлар билан шу кунгача расман Зоҳир Қўзибоев билан Санжар Қувватов тарк этгани маълум. Тезкор футболчилар тоифасига кирадиган Зафар Тўраев эса негадир жамоа йиғинида кўринмаяпти. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳозирча номаълум. Шунингдек Холмурод Холмуродов ҳам айни дамда “Шўртан” машғулотларида иштирок этмоқда. Иқтидорли дарвозабон Жавоҳир Илёсов эса олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қатарга жўнаб кетган.

Шунингдек легионер Микита Букаткин жамоа билан хайрлашган. Дилявер Абибуллаевда эса кичик жарохат борлиги сабабли бугунги учрашувда иштирок эта олмади. Ғуломҳайдар Ғуломов эса оилавий муаммолари боис уйига бориб келиш ҳақида мураббийлардан руҳсат олган. Жамоа сафига эса Аваз Агалиев, Ғулом Ўрунов, Ғуломҳайдар Ғуломов келиб қўшилди, ҳозирча. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика