Latest news

12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   0 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3

Назорат учрашуви. “Истиқлол” Қиргулида “Нефтчи”ни мағлубиятга учратди News

Назорат учрашуви. “Истиқлол” Қиргулида “Нефтчи”ни мағлубиятга учратди

Бугун Про-Лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган “Нефтчи” ва “Истиқлол” клублари ўртасида назорат-синов учрашуви ташкил этилди.

Беллашувнинг биринчи бўлими Элёр Акбаровнинг 11-дақиқага киритган голи эвазига “Истиқол”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан “Нефтчи” вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсаларда, бу самара келтирмади. Баъзи вазиятларда “Нефтчи” футболчиларига яққол омад етишмади. Аксинча иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида “Истиқлол” футболчиси Ҳабибулло Буватоев “Нефтчи” дарвозасига гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Учрашув шу тариқа “Истиқлол” жамоасининг ғалабаси билан тугади.


Назорат учрашуви
“Нефтчи” - “Истиқлол” 0:2
Голлар:
Элёр Акбаров 11 (0:1), Ҳабибулло Буватоев 65 (0:2)
Ҳакамлар: М.Фозилов, Ж. Мусаев. А. Рахматов
"Нефтчи": Музаффар Абдуллаев, Даврон Маматов, Миржамол Неъматов, Илхом Ваҳобов, Асилбек Ғойибжонов, Шодиёр Ҳожиматов, Достонбек Абдураҳмонов, Ислом Тошпўлатов, Идрис Бикмайкин, Даврон Исоқов, Алишер Абдувоҳидов.
"Истиқлол": Рустам Нартаджиев, Тимур Султонов, Элёр Акбаров, Абдуқодир Ортиқов, Жасур Эрмаматов, Сардор Сотволдиев, Анвар Ҳожимирзаев, Ҳабибулло Буватоев, Улуғбек Худойбердиев, Риза Айвазов, Элёр Мамасолиев.

Бекзод Толибов тайёрлади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика