Latest news

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди News

Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Кеча Чимён тоғли ҳудудидан қайтиб, бугун, 20 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган “Динамо” жамоаси шу куннинг ўзидаёқ дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Даврон Файзиев бошчилигидаги Самарқанд жамоаси Деян Журжевич қўл остидаги Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши саф тортди.

Тошкентлда ўтган баҳс ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай, ўйин анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Ўйин давомида “Динамо”чилардан Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов хавфли вазиятлар яратишган бўлишса, “Навбаҳор” сафидан Алексанр Касьян, Азиз Турғунбоевларда ҳам хавфли ҳужумлар кузатилди.

Иккинчи бўлим якунида ҳужумкорликни оширган “Динамо” жамоаси ўйиннинг 76-дақиқасида захирадан майдонга тушган Санжар Баратовнинг голи эвазига “Навбаҳор”ни мағлуб этишга эришди.

“Динамо” навбатдаги ўртоқлик учрашувини эртага, якшанба куни “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент.

20 июль (шанба)

“НАВБАҲОР” – “ДИНАМО” – 0:1

Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев

Гол: Санжар Баратов, 76.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Эминов, Қадамбой Нурметов, Баҳодир Насимов.

Захира: Дилмурод Каримов, Дамир Темиров, Санжар Баратов

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Славко Лукич, Акром Баҳриддинов, Нодир Мавлонов, Илҳом Алижонов, Азиз Ибрагимов, Азиз Турғунбоев, Александр Касьян.

Захира: Ҳамроев, Юнусов, Аҳмедов, Шайманов, Азимов, Ҳакимов, Маматхонов.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика