Latest news

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  1 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  6 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Жетису” 1:2 News

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Жетису” 1:2

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги сўнгги – олтинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги спарринг рақиби Қозоғистоннинг “Жетису” клуби бўлди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 12-дақиқасида Акрамжон Комилво узатган тўпдан сўнг Элдор Шомуродов ҳисобни очишга эришди. Голдан кейин ҳам “Бунёдкор”нинг ҳужумлари сони яна ортди. Тўп назорати ҳам “қалдирғочлар”да бўлди. Бироқ “сен урмасанг сенга уришади” деганларидек биринчи бўлим охирлари ва иккинчи бўлим бошларида толдирқўрғонликлар дарвозамизни икки бор ишғол қилишни уддалашди.

Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Натижада “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги сўнгги – олтинчи учрашувини мағлубият билан якунлади.

Шу тариқа “қалдирғочлар” 16-30 январь кунлари БААда ўтган йиғин давомида “Анжи” (3:2), “Амкар” (1:1), “Локомотив” Москва (0:3), “Хенан Жианье” (3:1), “Чонбук Моторс” (5:5) жамоалари билан куч синашишди. Умумий ҳисобда 6та ўйин ўтказилиниб, 2та ғалаба, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этилди.

Назорат учршуви
“БУНЁДКОР” – “ЖЕТИСУ” (Қозоғистон) 1:2
Голлар: Элдор Шомуродов 12 (1:0), 42 (1:1), 56 (1:2)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 15.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Рустамжон Ашурматов, 34.Жавлон Мирабдуллаев, 48.Акрамжон Комилов, 7.Александр Алемпиевич, 9.Минори Сато, 29.Отабек Шукуров, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 39.Элдор Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Шаҳзодбек Нурматов, Акмал Шораҳмедов,
“Жетису”: Андрей Шабанов, Серик Сагиндиков, Марко Жалович, Кадио Дидьер Борис, Мамаду Вог, Душан Савич, Филипп Рудак, Бауржан Турисбек, Ильяс Амирсеитов, Григорий Моисов, Демел Боти
Захирадан майдонга тушганлар: Андрей Пасеченко, Демият Сламбеков, Эменике Эссеме, Вадим Боровски, Виктор Криков, Малик Мане
29 январь. Дубай. “The Sevens” стадиони.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика