Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1 News

Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1

Бугун “Сўғдиёна” жамоаси ўз қароргоҳида биринчи лига жамоаси “Зомин”ни қабул қилди.

Шиддатли ва кескин ҳужумларга бой бўлган ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди

Ўйиннинг 35-дақиқасида Ғайрат Умировнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очди. 1:0  Бироз ўтмай зоминликлар  посбони Азамат Исроилов футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатда ва ҳакам пенальти белгилади. Дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев эса 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.  

Беллашувнинг иккинчи бўлимида ҳам мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришди.  60-дақиқада Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилгач,  Алишер Махмудов томонидан узатиб берилган жарима тўпини Шохрух Достонов голга айлантирди -2:0. Орадан бироз ўтиб, Жавлон Гусейнов жарима зарбасидан кейин ҳисобни йириклаштирган бўлса,  63-ва 73- дақиқада Қаҳрамон Баходиров икки тўп киритиб, “дубл”га эришди. Бу орада айнан Баҳодировнинг қўпол ўйини сабаб “Сўғдиёна” дарвозасига белгиланган пеналтини меҳмонлар аниқ амалга оширишди.

81-дақиқада Рустам Азамов Қаҳҳоровнинг узатмасидан фойдаланди ва ҳисобни 6:1га етказди. Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:

1-бўлим: Музаффар Абдуллаев , Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Шерзод Жалилов, Сардор Қаҳҳоров, Ғайрат Умиров, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Ихтиёр Тошпўлатов.

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Рустам Аъзамов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаҳҳоров, Сухроб Қобилов, Санжар Рашидов, Алишер Маҳмудов, Иззатилла Абдуллаев, Қахрамон Баҳодиров, Шохрух Достонов. 

 Сўғдиёна” матбуот хизмати.












Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика