Latest news

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  13 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  18 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Назорат ўйини. "Қизилқум" “Борац”ни мағлубиятга учратди News

Назорат ўйини. "Қизилқум" “Борац”ни мағлубиятга учратди

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари 31 январь куни йиғин доирасидаги иккинчи назорат учрашувида Босния ва Герцоговинанинг “Борац” клуби билан куч синашди.

Рақиб “Борац” клуби салкам бир асрлик тарихга эга бўлиб, ўтган йили мамлакатининг юқори дивизонида 4-поғонани эгаллаган. 2010 йили Босния кубоги, 2011 йил жамоа мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Уч марта бронза медалларига эгалик қилган.

Беллашувнинг 63-дақиқасида "Қизилқум" томонидан уюштирилган ажойиб комбинация гол билан якунланди. Шерали Жўраев ўнг қанотда рақиб ҳимоячисини усталик билан алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасида қулай вазиятда турган грузиялик ҳужумчи Матэ Вацадзега узатди. Тажрибали легионер бу вазиятда рақиб посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди- 1:0. 

Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва “Қизилқум”га Туркия йиғини давомидаги илк ғалабани тақдим этди.

Мазкур беллашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Игнатий Нестеров, Эркин Байдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафаев, Шерали Жўраев, Олег Толмасов, Беҳруз Саъдиллоев, Матэ Вацадзе,  Элгужа Григалашвили, Гиорги Кухианидзе, Ойбек Қиличев.

"Қизилқум" Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини 2 февраль куни Украинанинг “Оболонь” клуби билан ўтказади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика