Latest news

16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  3 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  26 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1 News

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1

Фарғона бош жамоасининг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этмоқда.

7 февраль оқшомида “Нефтчи” жамоаси Болгариянинг “Пирин” клубига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Ўйин 2:1 натижасига кўра рақиб фойдасига якунлади. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, беллашув тенг курашлар остида ўтди. “Пирин” жамоаси янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини якунлаб бормоқда ва жамоа деярли мавсумга шай ҳолатда деб айтиш мумкин. Шу омилларни инобатга олганда, ўйинда болгарияликлар голли вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлишди. Фарғоналиклар сафидан эса Никита Павленко бир марта Болгария жамоаси дарвозасини нишонга олди. 2:1. Умуман олганда 2 махалдан оғир юкламали машғулотларни давом эттираётган футболчиларимиз “Пирин”га қарши ўйин орқали ўзларида ёмон таассурот қолдиришмади. Беллашув давомида Шерзод Ҳакимов ҳамда Муҳсин Убайдуллаевлар кичик жароҳатларга дуч келишди.

“Нефтчи” ўйинда қуйидаги таркибда ҳаракатланди.

Асосий таркиб
: Ўткир Юсупов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳамза Каримов, Иброҳим Нўъмонов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Концевой, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Дамир Низанов, Дмитрий Комаровский, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби 9 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” жамоаси бўлади. Режадан яна бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўрин олган.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика