Latest news

09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  10 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  7 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  2 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  9

Назар соламиз. Қандай Аргентина ЖЧ-2018га бориши мумкин? News

Назар соламиз. Қандай Аргентина ЖЧ-2018га бориши мумкин?

Ўтган мундиал финалчилари ғолибликни кўзламоқда.

ЖАМОАНИ КИМ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТАДИ?

Ди Мария. Ҳазил. Бўлажак турнирда иккитагина термада яққол етакчи бор. Улар сайёрамиз футболининг қиролларидир. Уларнинг қироллиги эса ҳар доим ғолиблик ҳақида ўйлайди.

Буюк футболчиларда тез-тез бир ҳил драма такрорланади - улар бутун фаолияти давомида ҳаётидаги энг катта турнир совринини ютиш учун ҳаракат қилишади, кейинчалик уларнинг фаолияти трагик якун топади. Жеррард, Буффон, Баллак, Мальдини, Кройф, Кантона - уларнинг кимдурлари АПЛни, баъзилари ЕЧЛни, айримлари эса Жаҳон чемпионатини юта олмаган.

Лео Месси уч марта турли ҳил катта турнирларнинг уч финалида мағлуб бўлди. Унинг терма сафидаги ягона ютуғи - Олимпия олтин медалидир. Демак, бу йилги ЖЧ Леонинг ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлади.

"Ўша уч финал мен учун катта зарба бўлган. Тажриба бизга ғолибликни тақдим этиши керак эди, бироқ бундай бўлмади. Тушуниб турибмиз, Россиядаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўла олмасак, терманинг бу авлод вакилларида чемпионлик учун бошқа имконият бўлмаслиги мумкин. Бизни фақатгина ғолиблик қаноатлантиради", - деди Месси.

Турнир бошланишига ҳали вақт бор, Месси эса идеал жисмоний ҳолатда - "Барселона"ни Испания чемпионатида ҳам, Европа чемпионлар лигасида ҳам юқори мақсадлар сари эргаштирмоқда, Аргентина термаси билан муҳим паллаларга тайёрланмоқда.

УЛАР ҚАНДАЙ ЎЙНАШМОҚДА?

Тўп билан бўлиш, туганмас ҳаракатлар, рақиб жарима майдони яқинида кучли прессинг ва тезкорлик - Хорхе Сампаолининг Аргентинасига сингди. Бьелса фалсафаси давомчиси, экспериментларга кўп қўл урадиган мураббий Месси билан тезда дўстлашиб олди. Гарчи термани ўтган йилнинг ёзида қабул қилиб олган бўлса-да, жамоани ЖЧнинг финал қисмига яхши ҳолатда чиқишида катта ҳисса қўшди. Сампаоли борганидан кейин Аргентина тўпни ўзида ушлаб туриш борасида яхши натижаларни қайд этмоқда (тўрт учрашувда ўртача 66,8 фоиз) ва барчадан кўп дарвозага зарба берди (66 зарба, Бразилияда 64).

Ўйин схемаси ҳам ажойиб даражада. Илк учрашувдаёқ (Бразилия билан ўртоқлик ўйинида, 1:0) Хорхе ўзининг севимли услуби 3-4-2-1 тактикасидан фойдаланди. Сампаоли Икарди ва Игуаиндан бирини танлаши керак эди ва у Турин суперклуби аъзоси номзодида тўхталди. Дибала ва Месси вазиятларни якунлаши керак. Билья ва Банега эса марказни қўлга олишмоқда. Ди Мария, Гомес ёки Акунья қанотларда тўп суришмоқда. Ҳимоя эса Отамендининг атрофида қурилган. Ромеро - асосий дарвозабон.


Бироқ Мессига уч ҳимоячили тактика ёқмайди. Шу боисдан Италияга қарши учрашувда Сампаоли 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланди ва Дибалани майдонга туширмади. Терма эса ғалаба қозонди - 2:0. Энди Хорхе қайси услубни танлайди - топишмоқ. Аргентинанинг гуруҳида рақиблар ҳар доим мураккаб ўйин услубига эга: Исландия ёпиқ, Хорватия қарши ҳужум, Нигерия эса тезкорликка асосланган ўйин услубига эга. Балким Сампаоли яққол ҳужумчига ёрдам берадиган яна икки футболчи билан ўйнар...

ИДЕАЛ ТАРКИБ

КИМЛАР БОРМАЙДИ

Биринчидан, Эмануэль Маммана аниқ жаҳон чемпионатида қатнашмайди. "Зенит" ҳимоячиси март ойида жиддий жароҳат олди ва камида ярим йилга сафдан чиқди. Иккинчидан, Мауро Икарди ва Пауло Дибалада жиддий муаммолар бор. Бироқ Аргентина бош мураббийи термада Жеррард-Лэмпард жуфтлигини яратмоқчи, унинг олдида катта танлов бор.

"Дибала терманинг услубига мослаша олмаяпти. Унинг ўйинини яхшилай олмаяпмиз. Баҳолаш жуда қийин, балким у учрашувларда асосий таркибда ўйнар, аммо Пауло жуда кўп ишлаши керак. Икардида ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Унинг "Интер" ва терма жамоадаги иштирокида катта фарқ кўзга ташланмоқда", - деди Сампаоли.

Дибала яхши ўйнамоқда, у терма тонусини кўтариб бериши мумкин. Бироқ "Интер" сардори учун термадаги ҳолат бироз оғирроқ. У жароҳат олган ва уни даволаш билан банд.

МУАММО НИМАДА?

Ташвишланиш учун иккита сабаб бор. Биринчиси - бир ўйин услуби термада сингдирилмаган, схемалар ҳар доим ўзгариб туради. Юқори прессинг ва ўйин иштиёқи ҳавфни бироз оширади: агарда Аргентинанинг рақиби қарши ҳужумларда хавфли ўйнаса, аргентиналиклар кескин ҳужумга ўтиб, тўпни йўқотганида гол ўтказиб юбориши мумкин. Нигерия ўртоқлик учрашувида Аргентина дарвозасига шундай услубда 4 гол киритганди. Шунингдек, Месси жамоадошлари Эквадор, Боливия ва Венесуэладан ҳам шундай голлар ўтказиб юборганди. Аргентина 2017 йилда 10 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва фақатгина рақиб ярим майдонида ўйнади. Замонавий футболда ҳимоявий тизимни ишлаб чиқиш жуда қийин бўлганлиги учун, Сампаоли бунга қийналади. Ишлаб чиққанида ҳам буни термага сингдиришга жуда кам вақт қолди.

Иккинчи сабаб - асаблар. Кетма кет уч финалда мағлуб бўлганидан кейин футболчиларнинг руҳида катта босим бўлади, амбициялар ва масъулиятни қўлга олишда бироз ҳаяжон кўзга ташланиши мумкин. Шу боисдан руҳий асабийликда бироз муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Агарда Аргентинанинг ўйинлари ўхшамай қолса, Мессининг ўзи яккахон ўйинни бошлайди. Бу ҳолатда эса кўпчилик "Месси термага халақит бермоқда" деб гапиришади. Футболчининг хет-триги эвазига Аргентина Эквадорни мағлуб этиб, терма ЖЧга чиққанини ҳеч ким эсламайди.

АРГЕНТИНА ЖЧда ҚАЙСИ ТЕРМАЛАР БИЛАН ЎЙНАЙДИ?
16 июнь, 16:00. Аргентина – Исландия. Москва, "Спартак Стадиони".
21 июнь, 21:00. Аргентина – Хорватия. Нижний Новгород, "Арена Нижний Новгород".
26 июнь, 21:00. Нигерия – Аргентина. Санкт-Петербург, "Санкт-Петербург Арена".

Миржалол Норматов таржима қилди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика