Найнгголан “Зенит”га қарши майдонга тушмайди
20 jul 2018 08:10
News
Найнгголан “Зенит”га қарши майдонга тушмайди
Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан жамоасининг “Зенит”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқмайди.
“Sport Mediaset”нинг хабар беришича, 30 ёшли белгиялик футболчи “Сьон”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида майдонда 24 дақиқа ҳаракат қилди, холос. Футболчи оёқ мускулларида жароҳат кузатилган. Бугун у тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳатининг қанчалик жиддий эканлигига ойдинлик киритилади.
Манбанинг хабарига кўра, “Интер” мураббийлар штаби ҳар қандай ҳолатдаям уни “Зенит”га қарши кечадиган ўртоқлик ўйинида қайдномага киритишмайди.
Эслатиб ўтамиз, Найнгголан 2017/18 йилги мавсум якунига кўра “Рома”дан “Интер”га кўчиб ўтганди.
“Зенит” ва “Интер” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 21 июль куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : Sport Mediaset
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments