Latest news

09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  6 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  9 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  59

Наврўздан Наврўзгача. Охирги 4 йилда “Орол”да энг кўп гол урган 10 футболчи News

Наврўздан Наврўзгача. Охирги 4 йилда “Орол”да энг кўп гол урган 10 футболчи

Нукуснинг “Орол” жамоаси либосида сўнги 4 мавсумда энг кўп гол урган футболчиларни биласизми? Қуйида бу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

9-10. Наврўз Алимов – 6 гол
Алимов 2016 йили Олий лигадан Биринчи лигага қайтди ва нукусликлар таркибида ярим мавсум давомида 6 та голга муаллифлик қилди. Наврўз ҳисобида Биринчи лигада урилган голларнинг умумий сони 30 тадан ортиқни ташкил этади.

9-10. Ойбек Рўзимов – 6 гол
Рўзимов 2014, 2015 ва 2017 йилларда ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, 2016 йили 3 та гол криитиб, шахсий рекордини ўрнатди.

8. Шукурулло Қутибаев – 7 гол
Қутибаевлар сулоласи вакили 2014 йили 6 та гол киритиб, ҳужумчилик қобилиятини кўрсатган эди. Бироқ кейингb мавсумда у атиги битта голга муаллифлик қилди. Шундан сўнг у “Орол” сафида кўриниш бермади.

7. Дамир Низанов – 8 гол
Низанов 2014 йилда 4 та, 2015 йили эса битта голга муаллифлик этди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида яна Нукусга қайтган Дамир уч марта рақиблар посбонларини ранжитиб қўйди.

6. Мирас Қарлибаев – 9 гол
Биринчи лигадаги энг қўпол футболчилардан бири ҳисобланадиган Қарлибоев 2015 йилда 2 та гол урган эди. 2016 йилги мавсумни “Хоразм”да ўтказган ярим ҳимоячи 2017 йилда яна “Орол”га қайтди. Мавсум давомида уч марта майдондан четлатилган ярим ҳимоячи 5 та гол киритди.

5. Ислом Сейтназаров – 10 гол
“Қора бола” лақабли Сейтназаров 2014 ва 2015 йилларда биттадан, 2016 йили учта ва ўтган мавсумда бешта гол киритди. Охирги 4 йилда унинг ҳисобига 10 та гол ёзилди. Ислом Биринчи лигада умумий ҳисобда 20 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган.

3-4. Шарияр Каримбоев – 12 гол
Шарияр охирги икки мавсумни яхши ўтказди. 2016 йилда 5 та, 2017 йилда 7 та гол киритган Каримбоевдан бу йилги мавсумда мухлисларнинг умидлари катта.

3-4. Темур Турдиев – 12 гол
“Орол”нинг ўйновчи мураббийи ҳимоячи бўлишига қарамасдан, сўнги 3 йилда 12 та гол киритгани таҳсинга лойиқ. Турдиев 2015 ва 2017 йилларда учтадан гол урган бўлса, 2016 йилда у 6 та голга муаллифлик қилиб, ҳимоячилар учун ўрнак бўлган эди.

2. Ринат Шилманов – 16 гол
Шилманов ҳам сўнги икки йилда ўзини кўрсатди. 2016 йили 7 та гол киритган ҳужумчи, ўтган мавсумда 9 та гол билан нукусликларнинг тўпурарига айланди. Ажаб эмас, яқин йиллар ичида Ринатни ҳам Олий лига жамоаларида кўрсак.

1. Наврўз Хаипов – 51 гол
27 ёшли ҳужумчи Биринчи лигадаги энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади. Хаипов 2014 йили 11, 2015 йили 4 та гол урган бўлса, 2016 йилда 30 та гол билан Биринчи лига тўпурарига айланди. Шундан сўнг Олий лигага йўл олган ҳужумчи, ўтган мавсум ярмида яна “Орол”га қайтди ва 6 марта рақиблар дарвозасини ишгъол қилди. Умумий ҳисобда у охирги 4 йилда 51 та гол уришнинг уддасидан чиқди.


Фурқат Юсупов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика