Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби News

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби

Мамлакатимизда ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини ошириш, уларнинг техник ва тактик савиясини юксалтириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилаётир.

Улар ўртасида ўтказилаётган мусобақалар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Карвон мебел савдо” оилавий корхонаси ҳамда “Софдил барака сут” корхоналари ҳамкорлигида 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилигида ҳам ўз исботини топди.

Деярли бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм вилоятидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Кичик ёшли болалардан ташкил топган жамоалар биринчилигининг финалида Урганч шаҳрининг “Наврўз”(мураббийи Акбар Одамов) ва “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари рўпара келди. Бу ўйин тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. “Наврўз” жамоаси 5:4 ҳисобида ғолаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан чекланишди. “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) ва “Хива”(Хива тумани) жамоалари учинчи қатордан жой олишди.

Катта ёшли, яъни 2005-2006 йилларда туғилган жамоалардан таркиб топган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан ташриф буюрган “Турон-ИВС”(мураббийи Ислом Уснатдинов) ва Урганч шаҳрининг “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу гал “Бинокор” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин “Истиқлол”(Урганч шаҳри) ва БЎСМ(Хонқа тумани)га насиб этди.


Икром Худойберганов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика