Latest news

16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7

"Наврўз кубоги-2017" - "Насаф" чемпион! News

"Наврўз кубоги-2017" - "Насаф" чемпион!

Бугун Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол мактаби сунъий қопламали майдонида "Наврўз кубоги-2017" турнирининг ғолиби аниқланди.

Қарши олимпия захиралари коллежи футбол майдонида эса турнирнинг учинчи ўрин учун баҳсида майдон эгалари Фарҳод Усмонов бошчилигидаги "Олимпия-2001" жамоаси "Турон" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда "Олимпия-2001" 2:1 хисобида ғолиб чиқди.



Финалда "Насаф-2001" - "Шўртан-ФМ" тўқнашуви кузатилди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис ғолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Унда "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчилари 5:4 ҳисобида устун келиб, "Наврўз кубоги-2017" ғолибига айланишди.



Турнир ғолиблари "Насаф-2001" жамоаси
А.Неъматов, С.Рахманов, М.Саидахмедов, Ш. Эркинов, А. Давронов, Ш.Комилов, А.Турдиалиев,(с) Ш.Нуриддинов, Ш.Холдоралиев, Э.Жореқулов, А.Хусанов, А. Жўрақулов, М.Қосимов, Ж. Матқурбонов.

Азамат Алиқулов ("Насаф-2001" мураббийи)-

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Тўғри,биз кўпроқ қарши ҳужумларга таяндик. Олдинги учрашувларда ҳам етарлича хавфли вазиятларни юзага келтиргандик, аммо... Бу сафар асосий вақтда иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Умуман олганда, тан олиш лозим, пенальтилар сериясида омад кулиб боқди. Барча шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Ушбу ғолибликни "Насаф" футбол мактабидаги раҳбарият ва мураббийлар футболчиларга бағишлаймиз. Кириб келаётган янгилиш фасли "Наврўз" айёми билан юртдошларимни табриклаймиз.


  
Учинчи урин учун баҳс:
"Олимпия-2001"(Қарши) - "Турон" (Қарши ) 2-1

Финал
"Насаф-2001" (Қарши) - "Шўртан-ФМ"(Ғузор) 2-2
Пенальтилар серияси: 5:4


Фаҳриддин Чориев.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика