Latest news

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   0 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  4 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  4 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан” News

Наврўз Алимов “Терма жамоада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан”

Хабарингиз бор, Осиё ўйинларида иштирок этадиган 23 ёшгача футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказяпти.
9 кунлик йиғин доирасида терма жамоа тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказади ва ҳозирча шундан иккитаси бўлиб ўтди. Машғулотларда “Қизилқум” ҳужумчиси Наврўз Алимов ҳам иштирок этяпти. “Металлург” билан кечган ўйиндан кейин ундан интервью олгандик. Қуйида шу суҳбатни келтириб ўтамиз.   

-   Наврўз, Осиё ўйинларига тайёргарлик қандай кетяпти?
-   20 июлдан йиғилиб тайёргарликни бошладик. Кайфият ҳаммада яхши, терма жамоадаги муҳит ҳам ажойиб. Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш учун астойдил ишлаяпмиз.



-   “Навбаҳор” билан бўлган ўртоқлик ўйинида иккита гол урдингиз, аммо “Металлург” билан кечган баҳсда омад келмади.
-   Мен - ҳужумчиман, шундай экан ҳар бир ўйинда гол уришга ҳаракат қиламан. Нимагадир “Металлург”га қарши учрашувда омадим келмади. Ваҳоланки, битта қулай вазиятга эга бўлгандим.

-   Осиё ўйинларига бориш учун яхши имкониятга эгасиз. Ички ҳиссиёт нима деяпти? Қосимов сизни ҳам мусобақага олиб кетадими?
-   Ҳозир бор кучим билан мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман. Миржалол Қўшоқович мени Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига ҳам таклиф этганди. Мендан талаб қилинадигани фақат ишлаш, буёғини вақт кўрсатади.

-   Терма жамоа сиз учун барибир янгилик. Кўникиб кета олдингизми?
-   Бошида келганимда албатта ҳаяжон бор эди. Лекин ҳозир кўникиб кета олдим, чунки кўп футболчиларни олдиндан биламан ва уларнинг аксарияти билан тенгдошмиз.



-   Терма жамоа клубдан қанчалик фарқ қилади?
-   Клубга фақат ўша ҳудуд мухлислари эътибор қилса, терма жамоа бутун Ўзбекистон нигоҳида бўлади. Шу томонлама бу ерда тўп тепиш жуда масъулиятли.

-   Яхши ўйин кўрсатишда давом этаверсангиз, балки келаси йил Тошкентнинг бирорта кучли клубидан чақирув олишингиз мумкин. Шу ҳақда ўйлаб кўряпсизми?
-   Ўзимнинг ҳам нуфузли клубда ўйнаш ниятим бор. Лекин бу қачон амалга ошишини билмайман. Албатта, бу борада ҳам ўйлаб кўряпман, лекин биринчи галдаги вазифа терма жамоа сафидаy жой олиб, Осиё ўйинларига бориб чемпионлик билан қайтиб келиш.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Изоҳ: Наврўз Алимов суҳбат сўнггида фамилиясини Олимов эмас, балки Алимов деб ёзишимизни қаттиқ илтимос қилди. “Ака, мен Нукусданман, фамилиям эса Алимов” - деди у.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика