Наврўз Алимов “Орол”га ўтди
16 aug 2016 13:41
News
Наврўз Алимов “Орол”га ўтди
Тан олиш керакки, сўнгги йилларда Наврўз Алимовнинг фаолиятида сезиларли пасайиш юзага келди. Ўз вақтида миллий терма жамоа йиғинларига тез-тез таклиф олиб турган 24 ёшли футболчи жорий мавсумни аввалига “Қўқон-1912” таркибида бошлаганди. Аммо у биринчи даврада 8та учрашувда иштирок этиб, умумий ҳисобда 405 дақиқа майдонда харакат қилди холос. Эътиборлиси ҳужумчи чемпионат доирасида ўтказган учрашувларида бирорта ҳам гол урмаган.
Давралар оралиғида қўқонликлар билан ҳамкорликни тўхтган Алимов олий лиганинг ҳеч бир клубида кўриниш бермади. Яқинда уни биринчи лига иштирокчиси Нукуснинг “Орол” таркибида майдонга тушганини учратиб қолдик. Балки Наврўз жорий мавсумни биринчи лига жамоасида якунлаб, келгуси йил олий лигага қайтишни мақсад қилгандир.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments