Latest news

11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  1 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  5 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3

Наврўз Алимов фаолиятига назар News

Наврўз Алимов фаолиятига назар

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчилари ҳақидаги мақолалар туркумини давом эттирамиз. Бизнинг бугунги қаҳрамонимиз Наврўз Алимов.

1992 йилнинг 25 март куни таваллуд топган Наврўз 2011 йили Азамат Алланиязов "Орол"ни тарк этганидан сўнг, жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди. Баланд бўйли, гавдали ҳужумчи айниқса иккинчи қаватларда рақиблар учун анча хавфли эди. Биринчи лигадаги ажойиб ўйинлари ва голларидан сўнг у узоқ вақт Нукусда қолмаслиги аниқ эди.
2012 йили у "Орол"дан Самарқанднинг "Динамо"сига ўтиб кетди. Бироқ жароҳат олди ва кейинчалик операция бўлди. Шундан сўнг футболчи яна Нукусга қайтишга қарор қилди.
2013 йили 21 ёшли ҳужумчи Навоий вилоятининг "Қизилқум" жамоаси билан шартнома имзолади. Биринчи мавсумни ҳужумчи ўртача ўтказди. 15 учрашувда иштирок этган Алимов Самарқанднинг "Динамо" ва Ғузорнинг "Шўртан" жамоалари дарвозаларини ишғол қилди. Шунингдек Кубок ўйинларида "Локомотив БФК" билан кечган беллашувда ҳам у гол уришга муваффақ бўлди.

Бўйдор ҳужумчи 2014 йил Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назарига тушди ва термага таклиф этилди.


2014 йили Алимов учун жудаям омадли келди. Ҳужумчи Олий лигада 17 ўйинда майдонга тушиб "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан бўлган тўқнашувларда гол уришнинг уддасидан чиқди. Бўйдор ҳужумчи шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назарига тушди ва термага таклиф этилди. Уммонга қарши Тошкентда ўтказилган ўртоқлик ўйинида термадаги дебютини нишонлаган қорақалпоғистонлик футболчи йил давомида 11 та ўртоқлик ўйинида 2 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди. Иордания ва БАА дарвозабонлари Наврўзнинг зарбасини қайтара олишмади. Ўша йили у Осиё ўйинларида ҳам иштирок этиб 2 та ўйинда майдонга тушган эди.

2015 йилда "Пахтакор"га йўл олган Алимовнинг ишлари орқага кета бошлади. Даставвал у Осиё кубогига борадиган таркибдан "тушиб қолди" ва шундан сўнг терма жамоага бошқа чақирилмади. Биринчи даврада атиги 2 ўйинда майдонга тушиб бирорта ҳам гол ура олмади. Боз устига Навоийда собиқ жамоасига қарши ўйинда қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Шундан кейин Наврўзнинг "шерлар" сафидаги фаолиятига ҳам "нуқта" қўйилди.

Мавсумнинг иккинчи ярмида дастлаб "Навбаҳор"га ўтди ва кейинчалик ўзаро келишиб шартномани бекор қилган ҳолда, "Қизилқум"га қайтган Алимов яна ўзига кела бошлади. "Бунёдкор", "Андижон" ва "Шўртан"га қарши ўйинларда гол уришнинг уддасидан чиқди.

Наврўз 2016 йили фаолиятини "Қўқон-1912" жамоасида давом эттирди. Бироқ у Қўқонлик мухлисларнинг ҳам , мураббийларнинг ҳам ишончини оқлай олмади. 5 та учрашувда иштирок этиб, бирорта гол ура олмагач, жамоадан кетди. Шундан сўнг Нукусга қайтиб "Орол" жамоасида тўп сурди.

Умид қиламизки 25 ёшга тўлган ҳужумчи келаси мавсумда яна Олий лига клубларига қайтиб, ўз спорт формасини тиклайди.


2015 йилда Алимовнинг ишлари орқага кета бошлади.



Алимов фаолиятига оид статистик маълумотлар
- "Орол" сафидаги дебют ўйинини 2007 йили "НБУ Осиё"га қарши ўйинда нишонлаган.
- Олий лига доирасида 56 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. У 34 та ўйинда асосий таркибда, 22 баҳсда эса захирадан майдонга тушган.
- Наврўз "Шўртан"га қарши ўйинларда иккита, “Динамо", "Андижон", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Навбаҳор"га қарши беллашувларда эса битта гол киритган.
- Олий лигада ҳужумчи 20 марта сариқ карточка олиб, бир марта майдондан четлатилган.
- Ҳужумчи кубок ўйинларида 5 та учрашувда иштирок этиб, битта гол киритган ва 2 бора ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Алимовга оид қизиқарли фактлар
- "Орол"да олган илк маоши 150 минг сўм эди.
- Энг чиройли голи сифатида терма жамоа либосида БААга урган голини билади.
- Ўзбек ва қорақалпоқ футболида Анвар Солиев, Анвар Бердиев, Неъматулло Қутибоев, жаҳон футболида эса Роналдо, Роналду ва Шевченколарнинг мухлиси ҳисобланади.
- "9" ва "11" рақамларида тўп суришни истайди.
- Мактабда ўқишни яхши кўрмаган. Дарсдан қочиб футбол ўйнаган.
- Бўш вақтида қўшиқ эшитишни яхши кўради.
- Жанубий Корея уни энг ҳайратлантирган мамлакат бўлган.
- "Реал" ёки "Барса"? У мадридликлар мухлиси ҳисобланади.
- Ўзининг энг ёмон одати сифатида уйқучилигини тан олади.
- Таксиларга чиққанида энг кўп эшитадиган саволи маош ҳақида бўлади.
- Футболчи бўлмаганида ички ишлар ходими бўлган бўларди.



Фурқат Юсупов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика