Latest news

12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  1 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  2 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  12 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  8 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  34 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  15

Навоийлик мухлислар Тошкентда «Қизилқум»ни қўллаб-қувватлашади News

Навоийлик мухлислар Тошкентда «Қизилқум»ни қўллаб-қувватлашади

Tags :  Қизилқум
Қисқа танаффусдан сўнг, бугун миллий чемпионатимиз олий лига жамоалари 11-тур баҳсларини ўтказади. Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари мазкур турда Тошкентда «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўлади.

«Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари ушбу учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Навоийлик ишқибозлар  «Бунёдкор» — «Қизилқум» ўйинини Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кузатиб боришга қарор қилишган.

— Бугун азонда Навоий шаҳридан юз нафардан зиёд мухлис Тошкент сари йўлга отландик, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров. — Бугун Европада катта футбол байрами бошланмоқда. Севимли жамоамиз «Қизилқум» пойтахтда «Бунёдкор» футболчилари меҳмони бўлишади. Ишонамизки, футболчиларимиз меҳмонда ўйнашига қарамай чиройли футбол намойиш этиб, биз ишқибозларни хурсанд қилишади. Тошкентдаги учрашув давомида айни пайтда пойтахтимизда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган навоийликлар ҳам сафимизга қўшилишади. Бир сўз билан айтганда, биз бугун «Қизилқум»ни ёлғизлатиб қўймаймиз, мухлисларимиз ўз жамоаси ғалабасига ишонадилар.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Шаҳриддин Ишназаров.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» — «Қизилқум» жамоалари учрашуви бугун, яъни, 10 июнь куни соат 19.00 да бошланади. Ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика