Latest news

18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:45"Сурхон" - "Насаф". Таркиблар маълум  3 17:40АПЛ. "Манчестер Сити" "Этихад"да "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  22 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 16:12"Ал Насср" — "Ал Аҳли". Саудия Арабистони Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  5 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  3 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  14 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади News

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади

Охирги турларни муваффақиятли ўтказаётган “Қизилқум” жамоасидан навоийлик мухлисларнинг умидлари катта.

Тўққизинчи турда Бухорода “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувини кончиларнинг олти юз нафардан зиёд ишқибози стадионнинг ўзидан туриб томоша қилишганди.

Навоийликларнинг ўз суюклиларини стадионнинг ўзидан туриб фаол қўллаб-қувватлаганликлари  “Қизилқум” жамоасига руҳий далда бўлди. Кончиларнинг учрашувнинг 3-дақиқасида ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиққан бўлсалар-да, 70 ва 90+2-дақиқаларда мезбонлар дарвозасини ишғол этиб уйга муҳим ғалаба билан қайтишди.

“Қизилқум” ишқибозлар клуби навбатдаги турда ҳам ўз анъаналарига содиқ қолишади. 23 май куни 10-тур доирасида Муборакда бўладиган “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари баҳсида ҳам навоийлик мухлислар кончиларни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашга аҳд қилишган.

“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ўз мухлислари ташаббусига хайрихоҳ бўлган ҳолда ишқибозлар учун етарли шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Муборакда ўтадиган навбатдаги учрашувга Навоийдан беш юз нафарга яқин мухлис ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Шу боис, ўйин олдидан махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мухлислар Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида жам бўлишади. Автобуслар 23 май куни соат 12.00 да Муборак томон йўлга тушади. Қулайлик яратиш мақсадида автобуслар ишқибозларни сафарга олиб бориб келиши текин ташкил этилади.

Мурожаат учун телефон —+998913333773, “Қизилқум” фан-клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Ўзларингизни қизиқтирган саволлар билан мазкур телефонга ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика