Latest news

16:43Даҳшат! "Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  3 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  11 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  11 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3

Навоийда янги йил кўтаринки кайфиятда қаршиланмоқда News

Навоийда янги йил кўтаринки кайфиятда қаршиланмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган «Қизилқум» жамоаси шарафига Навоий шаҳрида Янги йил байрами тантаналари уюштирилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда футбол клуби бош муассиси — НКМК томонидан ташкил этилган тадбир «Навоийцемент» акциядорлик жамияти соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти, Сенатор Эркин Турдимов очиб берди ва тантана қатнашчиларини кириб келаётган Янги йил билан табриклади.

— Ўтган мавсум «Қизилқум» жамоаси аъзолари учун қанчалик машаққатли кечганлигини мухлислар яхши билишади, — деди Э. Турдимов. — Шунга қарамай, чемпионатнинг иккинчи давра учрашувларини муносиб ўтказган вилоятимиз бош жамоаси кучлилар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди. 12-ўрин билан «Қизилқум»га баҳо бериб бўлмайди, албатта. Вилоятимизда футболчиларимизнинг миллий чемпионатда совриндорлар сафидан жой олишлари учун имкониятлар етарли. Ишонаманки, «Қизилқум» футболчилари вилоятимизнинг минглаб мухлислари ишончини оқлаб, янги мавсумда фақат ғалаба учун майдонга чиқадилар.

Шундан сўнг, футбол клуби бош муассиси — НКМК бош директори, Сенатор Қувондиқ Саноқулов тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.
 
—«Қизилқум» — мамлакатимизда ўз мавқеига эга жамоа, — деди Қ.Саноқулов. — Жамоамиз миллий чемпионатларимиз тарихида совриндорлар қаторидан жой олган юртимизнинг камсонли жамоалардан бири саналади. 2002 йилда футболчиларимизнинг бронза медали билан тақдирланганини мухлисларимиз ҳали эсдан чиқазганлари йўқ. Янги мавсумда ҳам «Қизилқум»нинг яна шундай ижобий натижаларни такрорлашлари учун барча шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Табрикдан сўнг, вилоят ҳокимлиги ҳамда футбол клуби томонидан таъсис этилган махсус қимматбаҳо совғалар «Қизилқум» жамоаси мураббийлар штаби ва футболчиларига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўз олган «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори Ҳамид Актамов жамоа аъзоларининг ўз мухлисларини хурсанд қилишлари учун бор куч-имкониятларини ишга солишга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлади. Бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан футболчилар фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини билдириб ўтди.

Тантанага ташриф буюрган вилоятнинг таниқли хонанда ва созандалари оқшом файзига янада файз киритдилар. Куйлар куйларга, қўшиқлар қўшиқларга уланди. Бир сўз маънода навоийликлар байрамни чемпионлардек нишонладилар. Бу эса жамоани янги мавсумда фақат ижобий натижаларга илҳомлантиришига пойдевор яратишига умид билдириб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика