Latest news

12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  8 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  0 11:31Кузатаётган Абрамов, сакраётган Илёсов, ётган Кенжабоев, сиқилаётган Қосимов ёхуд ОКМК - "Қизилқум" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:47Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди  6 10:15"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячисини сотиб олди  0 09:41"Ливерпуль" Англия терма жамоаси футболчиси билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди  3 09:09Жанлуижи Доннаруммага Европанинг яна бир ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 08:38Пролига. Бугун 11-тур якунланади  0 08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  2 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  1 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  1 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  14 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  7

Навбатдаги қайта қуриш ёки тартибсизлик: ПСЖда нималар бўлмоқда? (мутолаа учун) News

Навбатдаги қайта қуриш ёки тартибсизлик: ПСЖда нималар бўлмоқда? (мутолаа учун)

Париж клубидаги ўзгаришлар ҳақида гаплашамиз.

Ҳар мавсум олдидан ПСЖ раҳбарияти аъзолари янги лойиҳа бошлаш ҳақида маълум қилишади. Жамоа, мураббий ва бошқарувчилар орасида ўзгаришлар рўй бермоқда, аммо бу натижаларга унчалик ҳам таъсирини ўтказмаяпти. Парижликлар ҳатто маълум бир муаммолар билан ҳам Франция чемпионига айланишди, аммо Чемпионлар лигасида мунтазам равишда муваффақиятсизликка учрашмоқда. Катта мақсадларга эга клубнинг кетма-кет икки йил ЧЛ 1/8 финалиданоқ чиқиб кетиши айнан муваффақиятсизлик сифатида баҳоланиши керак.



ПСЖ ҳар мавсум бошида таркибда бўлмаса ҳам, мураббийлар штабида қайта қуришни амалга оширади. Парижликлар бу сафар барча фронтда юриш қилишга қарор қилишди. Одатдагидек, биринчи қилинадиган иш – мураббийни истеъфога чиқариш қарори. ПСЖ Кристоф Гальтье қўл остида Франция чемпионатини ютди, аммо миллий Кубок ва Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан чиқиб кетди. Раҳбарият мавсум якунини қониқарсиз деб баҳолади шекилли, яна мураббийни алмаштиришга қарор қилинди.

Гальтье ўтган мавсум сўнггида ПСЖда қолиш хоҳишини маълум қилди. Аммо, сўнгги янгиликларга қараганда, парижликлар мураббийга шартномани эрта бекор қилишни таклиф қилишган. Мутахассис клубга ижобий жавоб берган кўринади, аммо томонлар ўртасида ҳалигача хайрлашиш борасида келишувга эришилгани йўқ. Бу бир неча ҳафталардан буён давом этмоқда. Французга Луис Энрике ўринбосар бўлиб турибди, аммо иш ҳужжатларни расмийлаштиришгача етиб бормаяпти, сабаби Гальтьенинг истеъфоси ҳали ҳал қилинмаган. Мутахассис билан музокаралар янада ривожланаётган бўлиши мумкин, аммо секин. Жараённи Гальтьенинг полиция ирқчиликда айблаб қўлга олгани ҳам қийинлаштирмоқда.

Аслида ҳозирда ПСЖда мураббий йўқ, аммо клуб фаол тарзда таркиб билан ишламоқда. Аммо, парижликлар ҳозирча диққатни кетаётган ўйинчиларга қаратишмоқда. Клубни биринчи бўлиб жамоада чемпионлик характерига эга кам сонли ўйинчилардан бири Серхио Рамос тарк этди. Испан Франция пойтахтида аниқ ортиқча бўлмасди, аммо томонлар шартномани узайтирмасликка қарор қилишди. Ҳудди шундай вазият эркин агент мақомида клубни тарк этган Лионель Месси билан ҳам бўлди. Катта эҳтимол билан парижликлар аргентиналикни сақлаб қолишга жуда ҳам уринишмади. Ҳа, ўйинчининг ўзи ҳам трибунадаги унинг номига бўлган мунтазам ҳуштакларни ҳисобга олганда, қолиш эҳтимоли паст эди.



ПСЖдан ҳозирча фақатгина Рамос ва Месси кетди, аммо бундай футболчилар кўпроқ бўлиши мумкин ва улар муҳим ўйинчилардир. Неймарнинг келажаги шартномаси яна 2 йилга мўлжалланган бўлса ҳам, ноаниқ бўлиб қолмоқда. ОАВ хабарига кўра, парижликлар бразилияликни сотишни хоҳлашмоқда ва буни яхши қарор деб номлаш қийин. Франция чемпионлари аллақачон Мессидек жамоанинг энг яхши ассистентини йўқотишди, энди эса яна бир узатмалар муаллифини рад этишмоқда. Жароҳатга мойиллик муаммоси Неймар учун актуал бўлиб қолмоқда, аммо бразилиялик яхши формада бўлганда, ҳужумда жамоага кўп фойда олиб келади.

ПСЖ шунингдек Марко Верратти билан хайрлашмоқда. Италияликни парижликларнинг майдон марказидаги энг яхши ўйинчи деб номлаш мумкин. Аммо, миш-мишларга кўра, уларга хавбекнинг паст самарадорлиги, профессионализми ва майдон ташқарисидаги ҳаракатлари ёқмайди. У билан бирга клубни Фабиан Руис, Карлос Солер ва Ренату Саншеш тарк этиши мумкин. Шу билан бирга, ижарадан Мауро Икарди, Кейлор Навас, Жоржиньо Вейналдум, Колин Дагба, Юлиан Дракслер, Левейн Кураза, Леандро Паредес ва нимадир қилиш керак бўлган бир неча ёш ўйинчилар қайтади.

Айниқса, Килиан Мбаппенинг келажаги борасидаги савол ўртада турибди. Яна. ПСЖ ўтган ёзда ўйинчи билан 2025 йилнинг июнига қадар шартнома узайтирилганини хабар қилди. Кейинроқ келишув яна 1 йилга узайтириш банди билан 2024 йилнинг июнига қадар тузилгани маълум бўлди. Бу эса клубнинг эмас, футболчининг ҳуқуқи. Мбаппе бу бандни фаоллаштирмоқчи эмаслигини маълум қилди. Шундай қилиб шартнома узайтирилганидан бир йил ўтиб унинг келажаги борасидаги савол сўроқ остида турибди. ОАВ хабарига кўра, парижликлар бу сафар ўйинчини сақлаб қолиш учун барчасини қилишмайди ва унинг сотувини кўриб чиқишади.



Ҳозирча бемалол ПСЖда қайта қуриш кетмоқда деб айтиш мумкин эмас. Аммо, парижликлар муҳим хавбеклар ва ҳужумдаги энг яхши ўйинчилар, улар билан эса бир қатор бошқа футболчиларни сотишса, бу қайта қуришга жуда ўхшаш бўлади. Уларнинг ўрнини ким эгаллаши эса бошқа масала. Самарадорлик бўйича Неймар ва Мбаппе билан солиштириш мумкин бўлган ўйинчилар жуда кам. Верратти каби бу иккаласини ҳам алмаштириш жуда қийин бўлади. Сифатли ярим ҳимоячилар "Вест Хэм"дан Деклан Райснинг кетиши билан боғлиқ вазият кўрсатганидек жуда ҳам юқори баҳоланмоқда. Ҳа, Навас тўлиқ кетса ҳам, Жанлуижи Доннарумма сифатли ўринбосар бўлмайди.

ПСЖда шундай вазият ҳукм сурмоқда-ки, жавоблардан саволлар кўп. Ким якунда жамоани бошқаради? Клуб қайси йўналишда ҳаракатланади? Парижликлар етакчилари билан нима бўлади? Бошқалар қатори Франция чемпионларини спорт директори Луиш Кампуш ҳам тарк этиши мумкин. Унга ҳам раҳбариятнинг саволлари бор. Бошқарувчи Гальтье қўл остида таркибни йиғди, аммо у мураббийни ҳам ҳайдашмоқда. Португалияликнинг янги бош мураббий билан ишлаш ёки ишламаслиги ҳам номаълум. Бошқа клублар тўлиқ таркибни кучайтириш устида ишлаётган бир пайтда, парижликлар умуман ҳеч нарса қилишмаяпти. ПСЖнинг яна бир бор қайта қуришни амалга оширишига ишоралар бор, аммо аслида барчаси кўпроқ хаосга ўхшаб кўринмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика