Latest news

15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  6 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  2 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  12

Навбат - 2-лиганинг финал босқичига News

Навбат - 2-лиганинг финал босқичига

Ниҳоят, мамлакатимиздаги 2013 йилги футбол мавсумининг сўнги расмий мусобақаси – II лига жамоалари ўртасидаги биринчиликнинг финал босқичига оид масалага ойдинлик киритилди.
Аслида баҳсларда умумий ҳисобда жами 16та қатнашчи тўп суриши мумкинлиги зикр этилган: Қорақалпоғистон Республикаси, 12та вилоятларимиз, Тошкент шаҳри чемпионатлари ғолиблари ҳамда жисмоний тарбия коллективлари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги соҳиби ва финалчиси. Аммо бу йилги турнирда жами 10 жамоа иштирок этиши кутиляпти (агар қатнашчилар сони учрашувларга яқин яна қисқармаса ҳали). Ўтиш турнирида тўп суриш учун ҳар бир клуб ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 3 миллион сўм бадал пули тўлаши керак. Ўйинлар ўтадиган жойгача бориб-келиш, у ерда истиқомат қилиш ҳам озмунча маблағ талаб қилмайди. Ўз олдига 1-лигага чиқиш вазифасини қўймайдиган жамоалар эса шунинг учун ҳам мусобақадан осонгина кечиб қўйишни ихтиёр этмоқдалар. Рўйхатда Наманган, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари вакилларининг йўқлиги айнан шу сабаблимикан?

Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган “А” гуруҳи
1. Тошкент вилояти чемпиони
2. Фарғона вилояти чемпиони
3. Андижон вилояти чемпиони
4. Тошкент шаҳри чемпиони
5. “Бунёдкор” Тошкент – жисмоний тарбия жамоалари кубоги финалчиси

Бухоро мезбонлик қиладиган “Б” гуруҳи
1. Қорақалпоғистон Республикаси чемпиони
2. Бухоро вилояти чемпиони
3. Самарқанд вилояти чемпиони
4. Қашқадарё вилояти чемпиони
5. “Баҳор-Геолог” Самарқанд – жисмоний тарбия жамоалари кубоги соҳиби

Беллашувлар 27 ноябрдан 3 декабргача давом этади. ЎзПФЛ регламентининг 13.1 бандига кўра, биринчи лигага тўртта жамоа йўлланма олади.

Улуғбек Мирзаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика