Latest news

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"Навбаҳор"нинг Тошкентда "Локомотив" устидан ягона ғалабасига 10 йил бўлди News

"Навбаҳор"нинг Тошкентда "Локомотив" устидан ягона ғалабасига 10 йил бўлди

2010 йилнинг 24 апрель куни Тошкентда "Навбаҳор" "Локо" меҳмони бўлганди.

Мана шу учрашувга бугун 10 йил бўлди. ТТЙМИ стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучган ҳамда ушбу ғалаба ҳозиргача "Навбаҳор"нинг Тошкентда "Локо" устидан ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда. 

10 йил олдин олий лиганинг 6-туридан ўрин олган баҳс жуда қизиқ кечганди. Учрашувда дастлаб Алишер Маҳмудов ҳисобни очган, биринчи тайм тугашига бир дақиқа қолганида мезбонлар ҳужумчиси Фарҳод Усмонов ҳисобни тенглаштирганди.

 

Иккинчи бўлимда эса Отабек Валижонов жарима тўпини чиройли тарзда амалга ошириб, Александр Филимонов дарвозасини ишғол қилганди. "Локо" ҳисобни тенглаштиришга ҳарқанча уринмасин, гол кирита олмаган, бунинг устига 82-дақиқада Рустам Аъзамовнинг автоголи эвазига учинчи тўпни ўтказиб юборган.

 

Ўйинни кўриш учун Намангандан кўплаб мухлислар ташриф буюрганди. Ўйин тугаши билан кўпчилик ишқибозлар майдонга тушиб кетгани ҳамон ёдимизда. Ўшанда Виктор Жалилов қўл остидаги "Навбаҳор" Тошкентдан ғалаба билан қайтган. Лекин шундан бери "Навбаҳор" сафарда "темирйўлчилар"ни мағлуб эта олмаяпти.

 

Олий лига, 6-тур. 24.04.2010 

"Локомотив" - "Навбаҳор" 1:3 

Голлар: Фарҳод Усмонов (44) - Алишер Маҳмудов (19), Отабек Валижонов (74), Рустам М. Аъзамов, (автогол - 82). 

"Локомотив": Александр Филимонов, Евгений Гоголь, Александр Токов, Рустам М. Аъзамов, Баҳром Юлдашев, Кахи Махарадзе, Дилшод Жабборов, Рустам Р. Аъзамов (Тимур Васильев, 35), Жавлон Иброҳимов (Тимур Айзаттулов, 67), Олим Новкаров (Арам Восканян, 52), Фарҳод Усмонов. 

"Навбаҳор": Микола Павленко, Александр Половков, Раҳматилло Бердимуродов, Юрий Целих (Максим Кривий, 78), Алишер Маҳмудов (Иван Иван, 56), Отабек Валижонов, Тимур Султонов, Акмал Холмуродов, Суннатилла Мамадалиев, Ғайрат Жўраев (Элёр Жаҳонов, 65), Дилшод Шарофетдинов. 

Бош ҳакам: Марат Исмоилов.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика