Latest news

18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  1 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  1 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  1 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  3 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  5 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  7 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  4 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  9 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   2 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  5

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси тўрт ўйинга етди News

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси тўрт ўйинга етди

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 20-турни ўз майдонида “Олмалиқ”қа қарши ўтказиб мағлуб бўлди – 1:3.
Шундай қилиб водий клубининг ўз уйидаги ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди.

“Лочинлар” охирги марта биринчи давранинг сўнгги туридан ўрин олган “Металлург”га қарши ўйинда Косонсойда зафар қучишганди (2:1). Ундан сўнг “Нефтчи” ва “Динамо” билан дуранг қайд этилди, “Бухоро”га 2:3, “Олмалиқ”қа 1:3 ҳисобларида имконият бой берилди.

Ўз майдонидаги тўрт ўйинлик ғалабасиз серия охирги марта 2011 йил қайд этилганди. Ўшанда Наманган клуби ўз уйида “Шўртан”, “Андижон” ва “Насаф” билан дуранг ўйнаб, “Олмалиқ”қа ютқазиб қўйганди.

Умуман олганда “Навбаҳор” бу мавсумда ўз майдонидан кўра сафарда кўпроқ очко олган. Косонсойда кечган 10та ўйиндан 9 очко жамғарилган бўлса, сафардаги 10та баҳсда 11 очко қўлга киритилган. Бу йил ўз майдонидаги ўйинларда энг кам очкони айнан “лочинлар” жамғаришган. Иккинчи даврада ҳозирга қадар ўз майдонида ғолиб бўла олмаган ягона клуб ҳам айнан “Навбаҳор” ҳисобланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика