Latest news

11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  0 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  6 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2

“Навбаҳор”нинг Наврўз тадбири News

“Навбаҳор”нинг Наврўз тадбири

21 март куни Наманган шаҳридаги “Орзу” тантаналар мажмуасида “Навбаҳор” футбол клубининг янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўз байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа аъзолари, ОАВ ходимлари ва жамоанинг жонкуяр, фаол, фидойи ҳамда содиқ мухлислари иштирок этишди.
Тадбир давомида санъаткорлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини йиғилганларга тақдим этишди.

Байрам тантанасига кулгу ва сўз устаси Искандар Ҳамроқулов ташриф буюриб, севимли жамоамиз “Навбаҳор”га жорий мавсумда омад ёр бўлиши, чемпионлик унвонига сазовор бўлишини тилади ҳамда йиғилганларга ўзининг ичакузди ҳангомалари билан табассум ҳадя этди.

Кейин сўз навбати Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаевга берилди. Баҳром Муҳитдинович ўз сўзида бу йил “Навбаҳор”нинг 40 йиллик юбилейи кенг миқёсда нишонланиши, шу муносабат билан клуб раҳбарияти томонидан жамоа логотипи ва эмблемасига ўзгартириш киритилиб, унда лочин қуши акс этганлиги, жамоанинг тақдимот ва Намангандаги жорий  мавсумнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилганлиги, мазкур тадбирларнинг видеороликларидан мамлакатимизнинг барча футбол ишқибозлари баҳраманд бўлишгани, Намангандаги очилиш маросимига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, CAFA президенти Умид Маҳаммаджанович Аҳмаджонов ташриф буюрганлиги, Умид Маҳаммаджанович Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадионда кузатиб, наманганлик мухлисларнинг ўз жамоаларини  қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлаганликларига қойил қолиб, уларни эътироф этганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, “Навбаҳор”ни 1996 йили чемпион бўлишида муносиб ҳиссаларини қўшган бир қатор марҳум инсонлар, жумладан, жамоани ўша йили олтин медални қўлга киритишида муносиб ҳиссасини қўшган, кўп йиллар давомида клуб вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган Ҳакимжон Ҳошимов, кўп йиллар мобайнида “Навбаҳор” сафида тўп сурган, жамоанинг  1996 йилги чемпионлик унвонини қўлга киритишида муносиб ҳиссасини қўшган ярим ҳимоячи Тоҳир Мадраҳимов, кўп йиллар давомида “Навбаҳор” мухлислари раиси бўлиб ишлаган Обидхон Мамасиддиқов, жамоанинг фидойи мухлисларидан Маҳмуджон ака  Абдураҳмоновлар ёдга олиниб, уларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, “Навбаҳор” мураббийи Дурбек Умаралиев, жамоа футболчилари – Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Аюбхон Нўъмонов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Азизбек Турғунбоев, шунингдек, “Навбаҳор”нинг собиқ футболчилари  - Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Санжар Асқаралиев, кўп йиллар давомида “Навбаҳор” жамоасида футболчи ва мураббий сифатида фаолият юритган, “Навбаҳор” рекордчиси ҳамда жамоа афсонаси Усмон Асқаралиевларга ҳам ташаккурномалар берилди. Алишер Маҳмудов ва Ғайрат Жўраевга мухлисларнинг махсус совғаси – чопон кийгизилди.

Шунингдек, Наманган вилояти спортини юксалишида муносиб ҳисса қўшган дзюдочи Аюбхон Камолов, мазкур тадбирни уюштиришда бош – қош бўлиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишган “Навбаҳор”нинг фидойи ва жонкуяр мухлислари Мухтор Юсуфбаев ва Мубашшер Домлажоновга ҳам ташаккурномалар топширилди. Азизбек Турғунбоев Ўзбекистон олимпия терма жамоасига жалб этилганлиги боис, унинг ташаккурномаси бериб қўйиш учун жамоа сардори Дилшод Жабборовга, Санжар Асқаралиевники эса отаси Усмон Асқаралиевга тақдим этилди.    

Ташаккурномаларни эгаларига “Навбаҳор”нинг кўп йиллик мухлиси Абдулло Аҳмедов топширди.  

Шундан сўнг, “Навбаҳор” футболчилари санъаткор Раҳматилло Нўъмонов ижросидаги “Навбаҳор” қўшиғига рақс тушишди. Наманганлик яна бир ҳофиз, “Навбаҳор”нинг ашаддий ишқибози Шавкат Қаюмов (Шавкат Жайрон) ҳам ўзининг севимли жамоамизга бағишланган қўшиғини тадбир иштирокчиларига куйлаб берди.

Тантанали кеча сўнггида ҳофиз Рамзиддин Абдураҳмонов ўзининг дилрабо куй-қўшиқларини йиғилганларга тақдим этди ва мухлислар унга рақс тушишди.        

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика