Latest news

18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  13 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  9 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0

"Навбаҳор"даги рақобат, мухлислар босимига тайёрлиги ва "Сўғдиёна"да ўтган йиллар - Жамшид Болтабоев билан интервью News

"Навбаҳор"даги рақобат, мухлислар босимига тайёрлиги ва "Сўғдиёна"да ўтган йиллар - Жамшид Болтабоев билан интервью

Наманганинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсум олдидан ўз таркибини бир нечта маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқда.

Янги йилнинг илк кунларидан бошлаб клуб матбуот хизмати кетма-кет трансферларни эълон қилишни бошлади. Деярли барча чизиқларда рақобат юзага келмоқда. Айниқса бу йил "Навбаҳор"нинг марказий ярим ҳимоясида тўп тепиш учун футболчилар танлови кенг. Эътибор берадиган бўлсак, Азим Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Йован Жокич, Жамшид Болтабоев сингари ижрочилар йиғилган. Шунингдек Эҳсони Паншанбе ҳам бор. Янги келиб қўшилган футболчилар бундай рақобатга тайёрми? Бу борада Жамшид Болтабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Оғир жароҳатдан сўнг "Сўғдиёна"га ўтиб яхши спорт формангизга кириб олдингиз. Қайсидир маънода катта футболга қайтишингизга бу жамоа яхшигина туртки бўлди, дея оламиз. Ўтган мавсум эса буларнинг барчасига чиройли якун ясаб берди дейишимиз мумкинми?

- Авваламбор ассалому алейкум. Барчани кириб келган янги йил билан табриклайман. Саволингизга келсак, "Пахтакор"да тўп тепиб юрган кезларимда жуда жиддий жароҳат олган эдим. Буни фақат ўзим ва яқинларим билишади. Ўшанда ёрдам берган Жаъфар Ирисметов ва Шота Арвеладзега раҳмат айтмоқчиман. Клуб билан шартномам тугаган бўлсада, даволаниш учун Туркияга юборишди. Даволаниб келганимдан кейин ҳам ташлаб қўйишгани йўқ. Янги шартнома ҳам таклиф қилишди. Ўшанда жамоа ўз олдига катта мақсадларни қўйганди. Жамоадан кетиш ҳақида эса ўзим ўйладим. Икки йил футбол ўйнамаганим учун асосий таркибга курашишга кўзим етмади. Натижада "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Иванович Лушчандан таклиф олдим. Жамоага мен билан бир ҳил жароҳат олган Жавоҳир Соҳибов ҳам келди. Ушбу мутахассисга ишонч учун раҳмат айтаман. 

- "Сўғдиёна"даги фаолиятингиздан қониқдингизми?

- Умуман олганда қониқдим, дея оламан. Жамоа билан яхши ўринларни эгалладик. Энг яхши мавсум сифатида барибир ўтган йилни кўрсатаман. Иккинчи ўринга осонликча эришилмади. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилди. 

- Жамоани ўзгартириш қарорига қачон келдингиз ёки бу аввалдан ўйланганмиди?

- Йўқ. Бундай десам нотўғри бўлади. Мавсум якунлангач битта "Навбаҳор"дан эмас, бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. "Сўғдиёна"дагилар ҳам кетмаслигимни сўрашди. Лекин ичимда нимадир кетишим кераклигини айтди. Якунда "Навбаҳор" таклифини қабул қилдим. Ўз навбатида "Сўғдиёна" клуби раҳбарлари ва мухлисларига раҳмат айтаман. 

- "Навбаҳор"га ўтишингизда бош мураббий Самвел Бабаян муҳим рол ўйнадими? 

- Мазкур жамоага ўтишимда клуб раҳбари Отабек ака ва Самвел Вячеславович билан гаплашдим. Клуб ўз олдига қўйган мақсадларини инобатга олиб шартнома имзоладим. 

- Ушбу саволни одатда "Навбаҳор"га янги келиб қўшилган футболчиларга берамиз. Намангандаги босим ва танқидларга руҳан тайёрмисиз?

- Қандай жамоага келганимни биламан. Менимча ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳар бир жамоада босим бўлади. Умуман олганда тайёрман. Жамоанинг ишқибозлари жуда талабчан. Бундан хабарим бор. Худо хоҳласа бу йил мухлисларни хурсанд қиламиз. Эътирозлар бўлмайди, деб умид қиламан. Агарда танқидларни эшитган тақдиримизда ҳам тўғри тушуниб юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. 

- Юқорида айтганимиздек сиз тўп тепадиган нуқтада бир қанча ижрочилар йиғилган. Улар билан рақобатлашиш яхшигина меҳнатни талаб қилади...

- Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бундан асло қўрқмайман. Ким кучли бўлса, ўша футболчи тўп тепиши тарафдориман. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика