Latest news

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  26 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  12 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

"Навбаҳор": Ёшларимиз мағлубиятга учрашди News

"Навбаҳор": Ёшларимиз мағлубиятга учрашди

Бугун "Навбаҳор" ёшлари «Фарғона ҳоким кубоги»даги дастлабки учрашувни ўтказишди.

Биринчи ўйинда футболчиларимиз Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси билан баҳс олиб боришди. Ўйин давомида ёшларимиз ёмон тарзда ҳаракат қилишгани йўқ. Аксинча айрим вазиятларда рақибдан устунлик ҳам қилишди. Гол уриш учун Ислом Абдуқодиров, Илҳом Алибоев ва Бобир Тиллабоевларда имкониятлар ҳам бўлсада футболчиларимиз вазиятларда фойдалана олишмади. Лекин, якунда “Истиқлол” футболчиси томонидан урилган гол фарғоналикларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ягона гол учрашувнинг якуний қисмида урилганлиги ва бу вазиятда гол муаллифини ўйиндан ташқари ҳолатда турганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Бу пайтга келиб ёшларимиз майдонда камчилик бўлиб қолишганди. Ғолиббек Каримовни қоидани бузди деб топган ҳакам қизил карточка кўрсатганди. Мураббийларимиз ўйин давомида ҳакамларнинг нотўғри қарорлари ҳам мағлубиятга сабаб бўлганлигини эътироф этишди. Футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 31 январ куни Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши ўтказишади.

Учрашувни “Навбаҳор” ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Жавоҳир Олимжонов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Ҳамидов, Ғолиббек Каримов, Акбарали Холдоров (Искандар Сидиқжанов), Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Аҳмад Мамадалиев (Омонулло Мирзаев), Ислом Абдуқодиров (Иброҳим Исмоилов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов), Бобир Тиллабоев (Аббос Ғуломов).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика