Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Навбаҳор": Ёшларимиз Андижондаги турнирда қатнашишади News

"Навбаҳор": Ёшларимиз Андижондаги турнирда қатнашишади

Мавсумга тайёргарликни Наманганда олиб бораётган "Навбаҳор" ёшлари 15-24 февраль кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Андижон вилояти ҳокими кубоги-2017” мусобақасида иштирок этишади.

Бугун ушбу турнир ўйинлар тақвими тасдиқланди. Мусобақада водийнинг саккиз жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Ёш “навбаҳорчилар” “А” гуруҳида Фарғонанинг “Нефтчи”, Андижоннинг “ЎзДонгЖу” ва “ЎзТонгХонгКо” жамоалари билан куч синашишади. Дастлабки учрашув 15 февраль куни “Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

“В” гуруҳидан эса “Андижон”, Фарғонанинг “Истиқлол”, Уйчининг “Хотира-79” ва Ҳаққулободнинг “Норин” жамоалари жой олишди. Гуруҳ учрашувлари 20 февраль куни якунланади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишади. Ярим финал ўйинлари 22 февраль санасига белгиланган бўлса ҳал қилувчи финал баҳси 24 февралда ўтказилади. Турнирдан ўрин олган барча учрашувлар Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернатининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади.

Мусобақа тақвими
“А” гуруҳ
1-тур, 15 февраль
“ЎзДонгЖу” – “ЎзТонгХонгКо”
“Нефтчи” – “Навбаҳор”
2-тур, 17 февраль
“ЎзДонгЖу” – “Нефтчи”
“ЎзТонгХонгКо” – “Навбаҳор”
3-тур, 19 февраль
“Навбаҳор” - “ЎзДонгЖу”
“Нефтчи” - “ЎзТонгХонгКо”

“В” гуруҳ
1-тур, 16 февраль
“Андижон” – “Хотира-79”
“Истиқлол” – “Норин”
2-тур, 18 февраль
“Андижон” – “Истиқлол”
“Хотира-79” – “Норин”
3-тур, 20 февраль
“Норин” – “Андижон”
“Истиқлол” – “Хотира-79”

Ярим финал
22 февраль
“А-1” – “В-2”
“В-1” – “А-2”

Финал
24 февраль

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика