Latest news

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  2 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  26 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда News

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда

9-19 декабрь кунлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида “Навбаҳор” футбол клуби ва Наманган вилояти номидан биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар таркибига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш мақсадида 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирда Наманган шаҳри ва вилоят туманларининг 12 та жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришганди. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган “Косонсой”, НОЗСК ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи ва иккинчи жамоалари финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақанинг финал босқичида барча рақибларидан устун келган “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. “Косонсой” ҳамда Наманган олимпия захиралари спорт колледжи жамоалари эса фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабидан Мустафо Байрамов, Нўъмон Ҳасанов, Тоҳир Мадраҳимов, биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси устози Меҳмон Солиҳўжаев ҳамда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор мураббийлар кузатиб боришди. Мутахассислар турнир давомида ўзларини кўрсатган айрим ёшларни эса ён дафтарчаларига ёзиб қўйишди. Мазкур мусобақада ўзларини кўрсатган иқтидор эгалари “Навбаҳор”, “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларининг қишки йиғинларида қатнашиб, кўрикдан ўтишади. Ишончни оқлаганлар эса 2014 йилги мавсумда вилоят жамоалари шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика