Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

"Навбаҳор" йиғинни бошлади. Жамоада нидерландиялик, хорватиялик, россиялик ва камерунлик легионерлар бор News

"Навбаҳор" йиғинни бошлади. Жамоада нидерландиялик, хорватиялик, россиялик ва камерунлик легионерлар бор

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлади.

Жорий йилдаги илк машғулот бугун Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Уни россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борди. Машғулотда жамоа аъзолари билан биргаликда кўрикдан ўтаётган маҳаллий ҳамда хорижлик ўйинчилар иштирок этишди.

"Навбаҳор"нинг йиғинига россиялик ўйинчилар – Артём Шербак, Алексей Курилов ва Станислав Ефимов, хорватиялик Вилим Посинкович, камерунлик Мбасси Эммануэл Рикардо каби янги легионерлар қўшилишди. Улар жамоа билан бирга машғулотда иштирок этишди.

Бугун "лочинлар" сафига яна бир хорижлик футболчи қўшилди. Бу нидерландиялик Нельсон Грегори Жаррелд Мартлалес бўлиб, у 1988 йил, 31 январда туғилган, амплуаси – ҳужумчи. Нельсон футболчилик фаолияти давомида Голландиянинг “АЗ” (Алкмар), “Розендал” (Розендал), Болгариянинг ЦСКА (София), “Ботев” (Пловдив), Украинанинг “Металлург” (Донецк) ва Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнан) клубларида ўйнаган. Нидерландиялик ҳужумчи “лочинлар”нинг бугундан бошланган ўқув-машғулот йиғинига эртага қўшилади.

Шунингдек, эртага яна бир қатор легионерларнинг Наманганга ташрифлари кутилмоқда.


Вилим Посинкович


Нельсон Грегори Жаррелд Мартлалес



Бугунги машғулотлардан олинган видеолавҳани томоша қилинг.


Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика