Latest news

15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  3 15:40Про лига. "ФарДУ" – "Арал" билан, "Жайхун" "Локомотив" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  1 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  1 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  1 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  11 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  2 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3

"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди News

"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди

Суперлига-2025 стартига ҳам оз фурсат қолмоқда.

“Навбаҳор” клуби янги мавсум олдидан Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар берди “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов, секторлар раҳбарлари, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов бошчилигидаги клубимиз раҳбарияти ва ходимлари, “Марказий” ўйингоҳ ДУК раҳбарияти ҳамда ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилари, мухлислар иштирок этишди. 

Маросимда вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, “Навбаҳор” миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Суперлигамизнинг мунтазам иштирокчиси, ўз номига эга, совриндор жамоалардан бири эканлигини таъкидлаган ҳолда, жамоа янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрганлиги, ўқув-машғулот йиғинлари БАА ва Туркияда олиб борилганлиги, у ерда хориж жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказилганлигини таъкидлади. 

Шунингдек, вилоятимиз ҳокими “Навбаҳор” таркибига асли наманганлик бўлган ҳамда ёш ва иқтидорли футболчилар жалб этилишганини айтган ҳолда, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади. 

Шундан кейин ўтган мавсумда 3-ўринни қўлга киритган “Навбаҳор” мураббийлар штаби аъзолари ва футболчиларга бронза медалларини вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда сектор раҳбарлари тантанали равишда топширишди. 

Сўнгра, футболчиларга янги мавсум ўйинларида майдонга тушадиган футболкалар топширилди. 


Янги мавсумда Умиджон Эргашев - 1, Шукрон Йўлдошев - 16, Шаҳзод Тоиров - 4, Шерзод Ғуломжонов - 6, Азимжон Аҳмедов - 7, Шоҳмалик Комилов - 8, Забиҳилло Ўринбоев - 9, Шаҳзодбек Убайдуллаев - 10, Пўлатхўжа Холдорхонов – 11, Саидазамат Мирсаидов – 12,  Бенжамин Тейди - 13, Жавоҳир Абдужабборов-15, Русланбек Жиянов - 17, Мирзоҳид Ғофуров – 19, Риан Исломов - 21, Асадбек Жўрабоев - 22, Жаҳонгир Турсунов - 23, Педро Карвальо - 29, Муҳаммадбобур Мўйдинов - 32,Сергей Карпович - 33, Гуедес Гильерме - 36,Алишер Одилов - 37, Комилжон Тожидинов - 55,Аббосжон Ғуломов - 70, Наврўзбек Иминжонов - 71, Игорь Габриэл - 99-рақамлар остида ҳаракат қиладиган бўлди.


"Кейин эса жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан ва тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, янги мавсумда ижобий натижаларга эришиш, мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятларни ишга солишларини таъкидлашди. 
Шунингдек, тадбир давомида жамоанинг мураббийлар штаби аъзолари таништириб ўтилди, мухлислар томонидан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга миллий либосимиз - тўн ва Чуст дўпписи совға қилинди, мониторда махсус тайёрланган 2024 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шу тариқа, бугунги тақдимот маросими кўтаринки руҳ ва кайфиятда бўлиб ўтди", - дейилади хабарда. 



Фото: "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика