Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

«Навбаҳор» водий чемпиони! News

«Навбаҳор» водий чемпиони!

Tags :  Навбаҳор
Навбатдаги чемпионат якунига етгач мавсум якунларига оид турли хил қизиқарли маълумотлар бериб борилмоқда.

2015 йилги чемпионатда водийнинг тўртта жамоасини олий лигада қатнашганлигидан хабарингиз бор. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари иштирокидаги учрашувлар доимо муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келади. Шу сабабли, юртимизда “водий дерби”ларига бўлган қизиқиш ҳар сафар юқори бўлиб келган. Аксарият клубларимизнинг мухлислари учун қолган ўйинлардар кўра водийдаги рақибларни мағлубиятга учратиш муҳим саналади.

2015 йилги чемпионат якунларига кўра олий лигада қатнашган водий клубларининг ўзаро натижаларини ажратган ҳолда ўзига хос қизиқ бир мусобақага асос солиш мумкин. Қатнашчилар минтақаларга бўлинганда уларни кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Масалан, “Нефтчи” клуби жорий йилги чемпионат якунига кўра умумий жадвалда водийдаги барча жамоаларни ортда қолдирди. Ўзаро учрашувларда қайд этилган натижалар инобатга олинганида эса “Навбаҳор”ни пешқадам бўлганлиги ойдинлашади. Шу сабабдан қайсидир маънода “Навбаҳор”ни водий чемпиони деб аташ ҳам мумкин бўлади. Ашурматов шогирдлари водийнинг қолган жамоалари билан ўтган учрашувларда 12 очко тўплашга эришди. Бу борада фарғоналиклар “лочинлар”дан уч очкога ортда қолишди.

Умуман олганда водий клублари ўзлари иштирокидаги ўйинларда томошабин тўплаш борасида қолганларга қараганда яхшироқ кўрсаткичга эга эканликларини амалда намойиш этишди.

Хусусан, водий вакилларининг ўзаро ўтказилган 12 та учрашувини бевосита стадионларда 97728 нафар мухлис томоша қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8144 нафардан томошабин дегани. Мисол учун XXIV миллий чемпионатимиздан ўрин олган 240 учрашувни ўйингоҳларда 1 260 022 томошабин томоша қилган. Ўртача ҳар бир ўйинга 5250 нафардан мухлис. Ўртадаги фарқ деярли 3000 мухлисни ташкил этмоқда.

Қуйида ўзаро учрашувлардаги натижалар ва водий жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китобидан кейин юзага келган жадвал билан танишасиз.

1-давра
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0 (3-тур)
«Қўқон-1912» - «Андижон» - 0:0 (4-тур)
«Андижон» - «Навбаҳор» - 3:2 (9-тур)
«Андижон» - «Нефтчи» - 0:4 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» - 0:1 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Нефтчи» - 1:2 (13-тур)

2-давра
«Навбаҳор» - «Нефтчи» - 1:0 (18-тур)
«Андижон» - «Қўқон-1912» - 1:2 (19-тур)
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0 (24-тур)
«Нефтчи» - «Андижон» - 0:1 (26-тур)
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» - 2:1 (26-тур)
«Нефтчи» - «Қўқон-1912» - 0:1 (28-тур)


№    

Жамоалар      

Ў    

Ю    

Д     

М     

Т-Н    

О    

1

Навбаҳор

6

4

0

2

7-5

12

2

Нефтчи

6

3

0

3

7-4

9

3

Қўқон-1912

6

2

1

3

5-6

7

4

Андижон

6

2

1

3

5-9

7


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика