Latest news

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  5 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  102 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

"Навбаҳор" вакиллари кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олишди News

"Навбаҳор" вакиллари кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олишди

"Навбаҳор" вакиллари кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан хабар олишди

Бугун Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ташаббуслари билан “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ ишчи-ходимлари, шунингдек, клуб вице-президенти Отабек Саматов бошчилигидаги “Навбаҳор” ПФК ходимлари, жамоамиз футболчилари – Аброрбек Исмоилов, Асадбек Жўрабоев ва Давронбек Олимжонов, шунингдек, “Навбаҳор” Мухлислар раиси Мухтор Юсуббаевлар билан биргаликда Наманган шаҳар, Давлатобод туманида жойлашган Туғма ногиронлиги бор болалар уйига бориб, ушбу даргоҳ ишчи-ходимлари ва тарбияланувчилари, бундан ташқари, Наманган  шаҳар, Давлатобод туманидаги “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйига бориб,  у ердаги ишчи-ходимлар ва кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга янги йил совғаларини топширишди.  

Бундан хурсанд бўлган юқорида номи келтирилган даргоҳлар ходимлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Навбаҳор”нинг шундай юксак  даражага етиши, зафарларига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов, бундан ташқари, “Навбаҳор” клуби  раҳбарияти, ишчи-ходимлари, жамоамиз мураббийлар штаби ва футболчиларини дуо қилиб, янги мавсум мусобақаларида “Навбаҳор”га омад ёр бўлиб, чемпионлик унвонини қўлга киритишига тилак билдиришди. 

Шунингдек, жамоанинг ашаддий ва фидойи мухлислари Ойбек Исломжонов ҳамда Ҳасанбой Маъруповлар ҳам йўқланиб, уларга ҳам янги йил совғалари топширилди. 

Ушбу ташрифдан мазкур икки нафар мухлис ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳам хурсанд бўлиб, “Навбаҳор”нинг зафарларига улкан ҳисса қўшаётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби  раҳбарияти, ишчи-ходимлари, мураббийлар штаби ва футболчиларини дуо қилиб, янги мавсум мусобақаларида “Навбаҳор”га зафарлар ёр бўлишини тилашди. 

Бир сўз билан айтганда, янги йил арафасида вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқовнинг ташаббуси билан кексалар ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларга хурсандчилик улашилди.     

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика