Latest news

00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  1 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" нишонидаги футболчи кимни танлайди? News

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" нишонидаги футболчи кимни танлайди?

Суперлиганинг барча учрашувларида тўлиқ ўйнаган ягона футболчининг хизматларига "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жиддий қизиқмоқда, дея хабар бермоқда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов.

Жорий мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси дарвозасини ишончли қўриқлаган Ўткир Юсуповнинг қўқонликлар билан тузган шартномаси йил охирида тугайди. "Машъал" тарбияланувчиси ҳисобланган Ўткир Юсупов олдида айни пайтда учта вариант пайдо бўлган. Гарчи шартнома якунига етган бўлсада, "Қўқон-1912" клуби Юсуповни жамоада олиб қолмоқчи ва ўртадаги битимни узайтириш пайида. Юсупов олдида эса бундан ташқари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоаларидан таклифлар тушган.

Футболчи айни пайтда келгуси режалари ҳақида бош қотирмаяпти. Кўп нарса йил сўнггида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг Туркия йиғинига кетадиган рўйхатига киритилган ва посбон айни пайтда Осиё Кубогига борадиган таркибга кириш учун курашмоқда.

Ўткир Юсупов жорий мавсумда Суперлигадаги барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи. Юсупов Суперлигада 32 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 маротаба тўп олиб чиқди. Мазкур учрашувлардан 9 тасида кипер ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.



Қайд этиш керакки, "Машъал" академияси тарбияланувчиси саналган Ўткир Юсупов бунга қадар "Насаф", "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика