Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" Равшан Эрматовни табриклайди News

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" Равшан Эрматовни табриклайди

Водийнинг икки клуби Равшан Эрматовга табрик йўллади.
“Нефтчи” ФК Эрматов ва Расуловни табриклайди

25 июль куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА рефериси ассистенти Абдуҳамидулло Расуловни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам таниқли ҳакамимизни «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан ҳам тақдирлади.

Ундан ташқари яқинда Бразилия майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида Эрматовга яқиндан ёрдам берган Абдуҳамидулло Расулов ҳам "ORLANDO" автомашинаси билан, Эрматов эса "MALIBU" русумли автомашина билан тақдирланди.

Шу муносабат билан “Нефтчи” футбол клуби ҳам ушбу ҳакамларимизни мазкур ютуқлари билан муборакбод этади.

Қолаверса бу йил иккинчи бор мундиалда иштирок этиб, жаҳон чемпионатидаги ўйинларни бошқариш борасида дунё бўйича рекорд қайд этгани билан ҳам Равшан Сайфитдиновични табриклаймиз.

Бу билан ҳакамларимиз мамлакатимизни бутун дунёга янада танитди!

Уларнинг келгуси фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!


"Навбаҳор": Унвонлар муборак!

Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида учрашувларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Равшан Эрматовни жаҳон футболида ўзига хос ўринга эга бўлди. Юртдошимизнинг мундиалдаги иштироки муносиб тарзда рағбатлантирилди. Хусусан, Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига биноан "Эл-юрт ҳурмати" ордени ҳамда Ўзбекистон футбол федерациясининг фахрий нишони билан тақдирланди. Ушбу мукофотлар билан Равшан Эрматовни клубимиз аъзолари номидан табриклаймиз. Ўз навбатида ҳамюртимизнинг келгуси ишларида доимо омад ва муваффақият тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика