Latest news

03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  6 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  15 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  22 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  5 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  2 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  27 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  2

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик News

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик

Championat.asia сайти рус бўлими ходими Николай Егоричев "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг ҳозирги аҳволи хусусида иккита омилни келтириб ўтди.

Чемпионликка интилган ва ҳар бурчакда бу ҳақда бақираётган жамоаларнинг бундай ўйнашга ҳаққи йўқ.

Бу икки жамоа лигадаги энг кучли таркибга эга. Ва агар бу таркиб, аниқроғи, "терилган ўйинчилар" ҳам натижа бермаётган бўлса, нима учун бундай бўлаётганига иккита вариант қолади.

1) Мураббий омили. Агар мураббий кучли ўйинчиларни ўзаро ўйнатолмаса ва натижа бера олмаса, бу унинг айбидир. Ўйинчиларга мос тактика танламаган, футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлай олмаган ва ҳоказо.



2) Футболчилар омили. Агар мураббий ҳамма нарсани тўғри бажарган ва жамоани ўйинларга яхши тайёрлаган деб ҳисобласак, қолган вариант шу. Эҳтимол, футболчилар чемпионлик учун курашадиган жамоаларда ўйнамагани учун жиддий муаммоларни ҳал эта олмаётгандир. Шунинг учун, ҳал қилувчи паллада улар панд беришмоқда. Масалан, улар қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмаяпти.



Катта эҳтимол билан бу икки омил ёнма-ён келади. Ҳар ким ўз йўлида айбдор.

Омадсизлик ва қулай имкониятлардан фойдаланишдаги оқсашлар ҳақида хоҳлаганингизча гапиришингиз мумкин. Лекин сиз ("Насаф" ёки "Навбаҳор") чемпионлик учун курашмоқчи бўлсангиз, унда "Андижон", "Қизилқум", "Олимпик", "Металлург", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишингиз керак. Агар сиз бундай рақибларга қарши ўйинларда очко йўқотсангиз, асосий рақиблар билан ўйинларда нима бўлади?

Буларнинг барчаси яна чемпион ўзгаришини кўрмаслигимизга олиб келиши мумкин. Қайсидир маънода қайта ишга туширилган "Пахтакор"да жадаллик кучаймоқда. Шу билан бирга, Максим Шацких шогирдлари ҳали "чемпионлик ўйини"ни кўрсатгани йўқ. Аммо "Навбаҳор" ва "Насаф"да ҳам худди шу ҳол кузатилмоқда.

Балки бу мавсумдаги ягона "умид" – ОКМК.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика