Latest news

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  18 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  167 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  28 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  22 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

"Навбаҳор" ва "Насаф" мураббийлари ўйинга тўғри тактика танлади. "Пахтакор"да компактлик йўқ" — Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги старти мутахассис нигоҳида News

"Навбаҳор" ва "Насаф" мураббийлари ўйинга тўғри тактика танлади. "Пахтакор"да компактлик йўқ" — Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги старти мутахассис нигоҳида

Куни кеча ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбек клублари старда турли натижалар қайд этишди. Саудия Арабистонига сафар қилган ОКМК (0:3) йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса, "Навбаҳор" (1:1) кучли рақиб майдонида бир очкони қўлга киритди. "Насаф" эса Иорданиядан ортга уч очко билан қайтди (1:0). "Пахтакор" (0:3) уйда "Ал Айн"дан зарбани қабул қилиб олди. Мазкур учрашувлар ҳақида "шерлар"нинг собиқ устози, айни пайтда Ўзбекистон U-15 терма жамоасида маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди 

"Пахтакор"

— Албатта натижа боз устига уйда, бундай таркиб билан шунчаки дахшат. "Ал Айн"га эътибор беринг, улар хотиржам ўз футболини ўйнамоқда, прессинг қилмоқда. "Пахтакор" ҳам босим қилди. Лекин бу етарли бўлмади. Рақиб жамоа ўйинидаги чизиқлар орасида боғламларга қаранг. Ўйинда компактлик бор. Энг муҳими босимсиз, паслар билан ҳаракат қилишяпти. Бизнинг футболчиларимиз ҳам ёмон эмас, лекин босим қилинганда тўпни йўқотиб қўйишмоқда. Компактлик йўқ, ҳаммаси ўқилгандек таассурот қолдирди.

"Навбаҳор"

— Мураббий ўйинга тўғри тактика танлади, деб ўйлайман. Масалан ҳимояга эътибор қатарган ҳолда, ҳужумда имкониятни кутиб ўйнаш менга ёқмайди. Лекин бошқа томондан олиб қаралганда "Ал Ҳилол" билан қандай қилиб очиқ футбол ўйнаш керак? Улардаги ижрочилар берилган яримта имкониятдан ҳам фойдаланиб кетади. Юқорида айтганимдек тактика иш берди. "Навбаҳор" футболчилари нимани истаётгани маълум бўлди, муҳим дурангга эришишди. Бу томондан мураббийни ва жамоани олқишлаш керак.

ОКМК

— Ўйин бошидаги иккита гол жамоага руҳий томонлама таъсир кўрсатди. "Ал Иттиҳод" эса ОКМК футболчиларида ўзига ишонч йўқлигини пайқади ва бундан унумли фойдаланиб қолди. ОКМКнинг рақиби жуда кучли жамоа эди. "Ал Иттиҳод" кўрсатган ўйин менга ёқди. Айтганимдек, 2та голдан сўнг футболчиларнинг руҳи тушиб кетди. Албатта жамоа ўз ўйинини кўрсатишга уриниб кўрди. Аммо кўп нарса таркибдаги ижрочиларга ҳам боғлиқ. Мураббий ҳам шуни тушунган ҳолда ҳимоядан ўйин қуришга ҳаракат қилди. Биласизми, вазият ортда қолгандан сўнг гапириш осон. Уни майдонда ҳис қилиб кўриш икки карра қийин. 

"Насаф"

—"Насаф"нинг рақиби "Ал Иттиҳод" сингари кучли ижрочиларга эга эмасди. Шунга қарамай осон бўлмади, дея оламан. "Насаф" тўғри ўйнади. Қаердадир ҳужумга чиқди, қайсидир паллада ўйиндан келиб чиқиб ҳимояда ҳаракат қилди. Бу жамоа коллектив яхши, мураббийига ортиқча таъриф шарт эмас. Улар компактни ўйин кўрсатади. Бир сўз билан айтганда Рўзиқул Бердиев жамоани ҳар хил вазиятга тайёр ҳолда майдонга туширади. Унинг иши жамоада кўриниб турибди. Коллектив ҳам аҳил эканлиги маълум. Жамоани ўйинига қараб коллектив қандайлигини яққол сезиб олиш мумкин. Футболчилар, мураббийлар бир оила ва аҳил бўлса, исталган услубда натижа қилиш мумкин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика