Latest news

00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  8 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  73 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1

"Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бугун ҳам давом эттира оладими? News

"Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бугун ҳам давом эттира оладими?

Бугун "Навбаҳор" олий лиганинг навбатдаги тур баҳсини ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказади. Намангандаги марказий стадионда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда.

Турнир жадвалида "Бухоро" 5-ўринни, "Навбаҳор" эса 7-ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ 6та ташкил этади, чунки "Навбаҳор" 36, "Бухоро" эса 42 очко жамғарган. 

Бугунги ўйинни ёш мураббийларнинг ўзаро баҳси десак ҳам бўлади. Негаки Илҳом Мўминжонов ҳам, Улуғбек Бақоев ҳам ёш мураббийлардан ва уларнинг футболчиларни мазкур тўқнашувга қандай тайёрлагани қизиқ кўриниши шубҳасиз. Бу ўйин яна шуниси билан муҳимки, "Навбаҳор" уйдаги мағлубиятсиз сериясини бу гал ҳам давом эттира оладими саволига жавоб оламиз. 

Маълумки, "Навбаҳор" олий лига клублари орасида ўз майдонида ҳали ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Наманганликлар уйда шу пайтгача 12та учрашувда майдонга тушиб, етти бор зафар қучишган ва беш марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 18-10. 

Биласизми? "Навбаҳор" охирги икки ўйинда гол уролмасдан мағлуб бўлди. Жамоа "Локомотив" ва "Қўқон-1912" билан кечган баҳсларда бир хил 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Умуман олганда, "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳозиргача бешта ўйинда зафар қучган бўлса, шундан тўрттаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа Наманганда "Қизилқум", "Динамо", "Металлург" ва "Пахтакор" клубларидан устун келган. 

"Бухоро"га келсак, иккинчи давранинг кетма-кет 9та учрашувида мағлуб бўлмаган жамоа ўтган турда ўз майдонида ютқазиб қўйди. "Бухоро" уйда "Пахтакор" қаршилигини енга олмади. Лекин шуни айтиш керак, "Бухоро" иккинчи даврада ҳали сафар ўйинларида мағлубиятга учрагани йўқ. 

Биласизми? Иккинчи давра бошланганидан бери "Бухоро" сафарда бешта ўйин ўтказган бўлса, шундан учтасида зафар қучди ва икки бор дуранг ўйнади. "Бухоро" бунгача сафар беллашувларида "Обод", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келиб, "Машъал" ва "Олмалиқ" билан дуранг қайд этди. 

Факт: "Бухоро" охирги марта олий лиганинг 12-турида сафарда мағлуб бўлган. Жамоа Қўқонда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика