Latest news

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинда илк мағлубиятни қабул қилиб олди News

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинда илк мағлубиятни қабул қилиб олди

Ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси мазкур йиғин доирасидаги еттинчи назорат–синов баҳсини кеча Грузия Эровнули (олий) лигаси вакили Батумининг "Динамо" жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги "Папилон" стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувнинг биринчи бўлимида устунлик кўпроқ наманганликлар тарафида бўлди. Аммо футболчилар юзага келган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шунингдек, батумиликлар ҳам кам сонли ҳужумлардан самара чиқара олишмади. Натижада танаффусгача ҳисоб очилмади.

Ушбу баҳснинг иккинчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Ташаббус гоҳ у, гоҳ бу жамоа тарафида бўлди. Аммо якуний зарба ноаниқ чиқди.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида "Навбаҳор" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками наманганликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.

"Динамо" футболчиси пенальтини аниқ амалга ошириб, дарвозабон Дилшод Ҳамроевни доғда қолдирди – 0:1.

"Лочинлар" мувозанатни тиклашга интилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади ва Туркиядаги ўртоқлик учрашувларидаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.


Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ислом Исоқжонов, Анвар Ҳожимирзаев, Руслан Болов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Забиҳилло Ўринбоев, Комил Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг "Ахал" клубини 1:0, Сербиянинг "Рад" жамоасини 2:1, Арманистоннинг "Уэст" клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан 1:1, Украинанинг "Колос" жамоаси билан 0:0 ҳамда Грузиянинг "Самтредиа" клуби билан 1:1 ҳисобларида дурангга имзо чекишганди.



"Навбаҳор" Туркияда бугун сўнгги назорат-синов ўйинини Норвегиянинг "Эйдсвольд" (Терн) клубига қарши ўтказади.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика