Latest news

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  4 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  4 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

"Навбаҳор" Туркияда Польша клуби билан дуранг ўйнади News

"Навбаҳор" Туркияда Польша клуби билан дуранг ўйнади

Ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган “Навбаҳор” клуби сўнгги назорат баҳсини 16 февраль куни Польша Про-лигаси вакили “Сталь” (Мелец) жамоасига қарши ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўртоқлик учрашувида польшаликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилган Баҳодир Насимов “Сталь” дарвозасини аниқ нишонга олиб, мувозанатни тиклади ва якуний ҳисобнинг 1:1 кўриниш олишини таъминлади.

Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Шайманов, Азим Аҳмедов, Жасур Азимов, Зафар Тўраев, Иван Соловьёв, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Абдужамол Исроилов, Мирзоҳид Ғофуров.    

Наманганликлар Туркиядаги йиғинни бугун ўз якунига етказиб, юртимизга қайтишади.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика