Latest news

10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  32 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  7 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  5

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер... News

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер...

Мирлан Мурзаев Наманган клубининг машғулотларида иштирок этаётгани тўғрисида хабар чиқди.

Фахриддин Рўзиев телеграмдаги каналида қирғиз форварди ҳақида сизни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи маълумотларни келтирди.

1990 йилда туғилган футболчи фаолиятини "Дордой"да бошлаган. Унинг терма жамоадаги дебюти 18 ёшида Непалга қарши баҳсда содир бўлган.

Мурзаев 2010 йилнинг январида Москванинг "Локомотив" клубига трансфер бўлади. У "темирйўлчилар"нинг асосий таркибига киролмай, ўринбосарлар жамоаси сафида ярим йил қолган.

Ўзини легионер сифатида Туркия, Исроиль, Кипр ва Ҳиндистонда ҳам синаб кўрган. Ҳозирги (ёки охирги) жамоаси "Алга".

Ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай оладиган футболчи қирғиз чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири ҳисобланади (250 минг евро).

Баъзи манбаларга кўра, у Қирғиз Республикаси терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (15).

У "Навбаҳор"нинг асосий посбони Ўткирбек Юсупов дарвозасига бир марта гол урган. Бу воқеа март ойида ўтказилган "Navruz cup-2022"да содир бўлган эди.

Шунингдек, Мурзаев ижтимоий тармоқларда анча машҳур. Унинг инстаграмда 100 мингга яқин кузатувчиси бор. Бу борада "Навбаҳор"нинг ҳеч қайси футболчиси Мирланга тенглаша олмайди...

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика