Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Навбаҳор": Тоғдаги йиғин давом этмоқда News

"Навбаҳор": Тоғдаги йиғин давом этмоқда

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор" жамоасининг Хожикентдаги йиғини давом этмоқда.

Бўстонлиқ туманидаги машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилмоқда. Яъни футболчилар машғулот давомида асосан югуришмоқда. Ўтган вақт давомида таркибга янги футболчиларни келиб қўшилмаганлиги айтиб ўтиш жоиз. Аксинча, биринчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчиларни бошқа клублар сафига қўшилганлиги ойдинлашди. Ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов “Олмалиқ” машғулотларида қатнашмоқда. Мавсум арафасида “Бунёдкор” жамоасидан келиб қўшилган Хайрулла Каримов ва Сардор Азимовлар ҳам “Бунёдкор”га қайтишди, ярим щимоячи Нодир Мавлонов эса “Обод” таркибида шуғулланмоқда. Бундан ташқари биринчи даврада жамоада ҳаракат қилган Алибек Туробов, Обид Жўрабоев, Анвар Ражабов, Ҳасан Асқаров, Азиз Ғуломхўжаев, Санжар Асқаралиев, Алибобо Раҳматуллаевлар ҳам мавсум иккинчи ярмини бошқа клублар сафида ўтказишади. Юқорида номлари қайд этилган футболчиларнинг аксариятига биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги сабабли бошқа жамоаларга ўтишларига рухсат берилган. Умумий ҳисобда айни пайтдаги машғулотларда 19 нафар футболчи қатнашмоқда.   

Жамоамиздаги яна бир дарвозабон Александр Корнийчук эса пойтахтда давом эттириладиган машғулотларда сафга қўшилади. Келгусида ушбу посбонни “Навбаҳор”да ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритишини эҳтимоли ҳам юқори. Яъни у дарвозабонларга устозлик қилади. Украиналик ҳужумчи Владислав Павленко ҳам “Навбаҳор”га қайтмаслиги мумкин. Айни пайтда футболчига бир қатор клублардан таклиф тушаётганлиги сабабли бошқа жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

“Навбаҳор”нинг Хожикентдаги йиғинида қатнашаётган футболчилар рўйхати.
Дарвозабонлар
: Акмал Ортиқов, Артур Парванов (“Норин” жамоасидан таклиф этилган), Мирзоҳид Маматханов;
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев  (иккаласи ҳам “Норин”);
Ярим ҳимоячилар: Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Азизбек Турғунбоев, Дониёр Инамов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Билол Шарофиддинов (“Хотира-79”);
Ҳужумчилар: Шоҳжаҳон Аббосов, Абдумалик Абдуллаев (“Андижон”), Владислав Алексин (“Норин”).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика