Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

"Навбаҳор" таркибидаги ўзгаришлардан қониқяпсизми? News

"Навбаҳор" таркибидаги ўзгаришлардан қониқяпсизми?

Ҳозирда Чирчиқда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган "Навбаҳор" ўз таркибига 4 нафар футболчини қўшиб олди.
Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов аввалги чиқишларида жамоага кўпи билан тўрт нафар ўйинчи қўшилишини айтиб ўтганди. Энди бошқа трансферлар бўлмайдими?

Таркибга қўшилган футболчилардан фақатгина Алишер Саматов ўйин амалиётига эга, холос. Дилшод Жабборовнинг тажрибасига шубҳа қилмасак-да, барибир унда ўйин амалиёти кам. Бобур Акбаров ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Андрей Лясюк ҳақида эса ҳеч нарса билмаймиз. Ўтган мавсум "Нёман"ни тарк этгандан сўнг нималар билан банд бўлган, буниси бизга қоронғу. Бизнингча, у ҳам ўз формасида эмас!

Кўпчилик "Навбаҳор"га янги дарвозабон келишини кутаётганди. Бироқ, Ашурматов жамоага янги голкипер чақирмайди, шекилли. Шунга қарамай, ҳали вақт бор ва яхши бир дарвозабонни таклиф этилишига умид қиламиз. Ахир, ҳозирги "қовун" посбонлардан жамоа қачонгача жабр кўради? Мураббийлар балки Дониёр ва Хуршиднинг ўйинидан қониқишаётган бўлиши мумкиндир, аммо мухлислар эмас!

Шу ўринда Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати билан танишиб чиқинг:

Дарвозабонлар (2 та)
 Дониёр Усмонов
 Хуршид Хўжаев

Ҳимоячилар:  (6 та)
Раҳматулло Бердимуродов
Ботир Тўрабоев
Бобур Акбаров
Омон-Биик Ҳалилов
Тоҳир Шамсиддинов
Юрий Рижко

Ярим ҳимоячилар: (14 та)
Дилшод Жабборов
Алишер Саматов
Раббим Ҳасанов
Бахтиёр Ёқубов
Собир Ҳамидов
Азим Аҳмедов
Аъзам Алиев
Илҳом Бойдедаев
Алишер Маҳмудов
Элёр Жаҳонов
Мансур Саидов
Отабек Валижонов
Муҳаммад Расулов
Ғайрат Жўраев

Ҳужумчилар: (3 та)
Абдумалик Абдуллаев
Андрей Лясюк
Шаҳбоз Эркинов.

Ярим ҳимоячилар жуда кўпга ўхшаяптими? Тўғри, буларнинг айримлари ҳужумчи ва ҳимоячи сифатида ўйнашлари мумкин, лекин барибир амплуаси ярим ҳимоячида! Олдинроқ жамоа яна бир ҳужумчи билан қизиқаётгани ҳақида айтиб ўтгандик. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу футболчи "Машъал" аъзоси Мўйдин Мамазулунов бўлиши мумкин.

Хуллас, Сиз жамоанинг ҳозирги ҳолатидан мамнунмисиз?
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика