Latest news

17:50Суперлига. "Бухоро" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 17:45"Андижон"нинг сенсацион мағлубиятига ким айбдор?  3 17:30"Атлетико" Ла Лигада ўзини кўрсатган Антонини сотиб олмоқчи  2 17:03"Ризеспор" — "Газиантеп". Алиқулов асосий таркибда  0 16:34Хави Осиёга қайтиши мумкин  1 16:05"Алавес" — "Атлетико". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  1 15:21"Ман Сити" "Галатасарой" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  6 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  1 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  10

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди News

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди

Бугун футболчиларимиз қисқа муддатлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришишади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда ўтказилади.
Бу сафарги машғулотлар давомида таркибга янги футболчиларни қўшилишини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан айни пайтда жамоамизнинг “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги вақтинчалик қароргоҳига ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган Санъат Шихов ҳамда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган Раҳматилло Мелибоевлар етиб келишди. Шунингдек, молдовалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Сергей Георгиев ҳам кўрикдан ўтиш учун “Навбаҳор”га таклиф этилди.

Георгиев 2014 йилги мавсумни Тирасполнинг “Шериф” клубида ўтказганлигини қўшимча қилиш жоиз. 23 ёшли ярим ҳимоячи шу пайтга қадар асосан “Шериф” шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумни Георгиев “Тирасполь” ва “Динамо-Авто” клубларида ўтказгач, ўтган йили яна “Шериф”га қайтган. Фаолияти давомида 123 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи рақиблар дарвозасига 16 та гол урган. 1991 йилнинг 20 октябрида Чирсова шаҳрида туғилган тўрт марта Молдова чемпионлигини қўлга киритган. Шу билан биргаликда икки марта Молдова кубогида ҳам зафар қучган. Бир бор эса МДҲ Чемпионлар кубогини ҳам қўлга киритган.

Яқин кунларда жамоамиз сафига болгариялик посбон Эмил Михайлов ҳам қўшилади. Болгария “А” лигасида иштирок этаётган “Марек” клубидан таклиф этилган ушбу посбон 1988 йилнинг 5 май санасида туғилган. 26 ёшли дарвозабон “Марек”дан ташқари шу пайтга қадар мамлакатнинг “Академик”, “Разград”, “Локомотив” (София) ва “Черно Море” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган Михайлов Болгария чемпионатларида 55 та ўйинда майдонга тушган. Айни пайтда дарвозабонга Ўзбекистон визасини олиш учун зарур ҳужжатлар Ўзбекистон футбол Федерациясига тақдим этилди.

Ҳужжат билан боғлиқ ишлар якунига етгач, Михайлов шу кунларда юртимизга етиб келиб жамоамиз сафига қўшилади.  Олдинги йиғин чоғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган сербиялик ҳужумчи Александар Лепосавични “Навбаҳор”да қолмаслигини эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

Эртага жамоамиз сафига 2014 йилги мавсумни “Динамо”да ўтказган Азамат Бобожоновни ҳам қўшилиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳали селекция ишларини тўхтатмаганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларнинг номзодлари кўриб чиқилмоқда. “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар эса йиғинларга жалб этилади. Мураббийлар кўригидан ўтган ўйинчилар эса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика