Latest news

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  14 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  18 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  1 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

"Навбаҳор": Таркибда яна ўзгаришлар бўлади News

"Навбаҳор": Таркибда яна ўзгаришлар бўлади

Бироз вақт олдин ҳимоячи Ориф Мамаджановни жамоамиз қароргоҳини тарк этганлиги борасида хабар бериб ўтгандик.
Футболчини нима сабабдан “Навбаҳор”дан кетганлиги ҳам мухлисларимизни қизиқтириши табиий ҳол. Бу борада жамоа  бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчининг истакларини инобатга олганлигини маълум қилди. Яъни Мамаджанов “Сўғдиёна”га қайтиб, ушбу жамоага ёрдам беришни лозим топган. Қолаверса, жиззахликлар устози Даврон Файзиев ҳам ҳимоячини яна Жиззахда фаолият олиб боришини истаганлиги сабабли томонлар ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган.

Жамоа мураббийи Ашурматов Мамаджанов тўп сурадиган чизиқда бошқа футболчилар борлиги сабабли, футболчини истагига қаршилик қилмади. Шу ўринда айтиш жоизки, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби жамоа шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишни истаган ўйинчиларгагина ишонч билдиришни мақсад қилган. Шу кунларда таркибда яна айрим ўзгаришлар рўй беришини маълум қилишимиз мумкин. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, таркибга тажрибали ўйинчиларни жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика