Latest news

09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  4 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  20 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  13 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз ғалаба билан бошлашди News

"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз ғалаба билан бошлашди

Tags :  Навбаҳор
Бугун олий лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказиб келинаётган Ўзбекистон биринчилигининг “С” гуруҳидаги баҳсларга старт берилди.

“С” гуруҳида “Навбаҳор” футбол клуби қошида фаолият юритаётган “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Гуруҳда тарбияланувчиларимизга “Нефтчи” (Фарғона), “Металлург” (Бекобод), “Олмалиқ” (Олмалиқ) ва “Қўқон-1912” (Қўқон) клубларидаги тенгқурлари рақиблик қилишади.

Дастлабки турда тарбияланувчиларимиз “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб боришди. Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда ёш футболчиларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 14-дақиқасида Камолиддин Мирғиёсов ҳисобни очишга эришди. Бўлим якунланиши арафасида Абдулазиз Жалилов чап қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ғалабани мустаҳкамлади. Танаффусдан кейин бекободлик ёшлар ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. Бу ҳол 59-дақиқада ҳисобдаги фарқни қисқаришига олиб келди. Бобир Абдумажидов ёшларимиз дарвозасини нишонга олди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Жасурбек Баҳодиров ўнг қанотдан олдинга интилиб, олис масофадан бурама зарба йўллаб ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. 73-дақиқада эса Исломбек Каримов ўйиндаги якуний натижани 4:1 кўриниш ҳосил қилишини таъминлади.

Дастлабки турнинг иккинчи учрашувида “Олмалиқ” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. “Нефтчи” жамоаси эса биринчи турда дам олди. 2-турдан ўрин олган ўйинлар 14 июнь санасига белгиланган. Шу куни ёшларимиз Фарғонада “Нефтчи” клуби меҳмони бўлишади. “Металлург” эса “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади. Гуруҳ босқичи 23 август куни якунига етади.

Олий лига тайёрлов гуруҳлари биринчилиги. "С" гуруҳи. 1-тур.
“Навбаҳор” – “Металлург” – 4:1 (2:0). 7 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
М.Мажидов, Р.Одилов, Р.Галиев, М.Маматхонов.
Голлар: К.Мирғиёсов (14), А.Жалилов (39), Ж.Баҳодиров (61), И.Каримов (73) – Б.Абдумажидов (59).
Огоҳлантиришлар: К.Абдусаломов (69), Ж.Нурматов (79, иккаласи ҳам “Металлург”).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика