Latest news

19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  1 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  14 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда News

"Навбаҳор": Тайёргарлик давом этмоқда

"Навбаҳор" 14 март куни Олий лига 1-тури доирасидан ўрин олган Муборакнинг "Машъал" клубига қарши жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳар куни икки махалдан машғулотлар ўтказилмоқда. Олимпия терма жамоаси бугундан йиғинларни бошлагани боис жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳозирда Тошкентда. Машғулот жараёнини эса Ислом Аҳмедов, Зохид Нурматов ҳамда Мустафо Байрамовлар олиб боришмоқда. Бугунги машғулотда футболчилар дастлаб тўп билан муомила қилиш, ҳужум уюштириш ва ҳимояланиш бўйича машқ ўтказишди. Сўнгра таркиб иккига бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. "Қизиллар" ва "сариқлар" ўртасидаги беллашув дуранг натижа (2:2) билан якун топди. Сариқ екипировкали жамоа голларига А. Турғунбоев ва О. Валижонов (пен.) муаллифлик қилган бўлишса, "қизиллар"дан С. Шихов дубль билан жавоб қайтарди. Жамоалар таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди:

"Қизиллар": Александр Меленчук, Бобир Акбаров, Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Алишер Саматов, Дилшод Жабборов, Сергей Георгиев, Азим Аҳмедов, Санъат Шихов, Мўйдин Мамазулунов, Улуғбек Бақоев.

"Сариқлар": Хуршид Хўжаев, Омон-Биик Ҳалилов, Тимур Кагиров, Ботир Тўрабоев (Сардор Теляков), Тоҳир Шамситдинов, Отабек Валижонов, Ҳожиакбар Юнусов, Илҳом Бойдедаев, Муҳаммад Расулов, Суннатилла Мамадалиев, Алишер Маҳмудов, Азиз Турғунбоев. Кичик жарохати бор ярим ҳимоячилар Ғайрат Жўраев ҳамда Азамат Бобожоновлар эса якка тартибда шуғулланишди. Машғулот пайтида ҳимоячи Ботир Тўрабоевнинг ҳам оёғи бироз шикастланганини эътироф этиш лозим. Машғулотдан олинган фотосуратларни бироздан сўнг сайтга жойланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика