Latest news

16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  4 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  2 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  7 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  3 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5

«Навбаҳор» стадионининг янги кўриниши News

«Навбаҳор» стадионининг янги кўриниши

Бугун Ўзбекистоннинг қай гўшасига борманг, улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Замонавий қурилиш техникалари гуриллаб ишлаётган объектлар, ишнинг боришини муҳокама қилаётган қурувчию меъморлар даврасига дуч келасиз.
Кунора кўзингиз тушиб, одатий ҳолдек кўникиб қолганингиз бу жараёнлар самараси муҳташам бинолар, кенг ва равон йўллар, замонавий таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият иншоотлари тимсолида намоён бўлади.

Наманган шаҳрида мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топшириш саъй-ҳаракатлари кетаётган “Навбаҳор” стадиони ана шундай йирик қурилиш майдонларидан биридир.

Президентимиз раҳнамолигида спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар ёшларимизнинг халқаро миқёсдаги улкан ютуқлари гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, футболнинг моддий-техник базасини замонавий андозалар асосида мустаҳкамлаш, футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш борасида кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ўзбек футболининг жаҳон миқёсига чиқишида катта аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 19 январдаги “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.

“Навбаҳор” стадионини мазкур ҳужжат асосида Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмасига кўра жаҳон андозалари даражасида реконструкция қилишга киришилганига кўп бўлгани йўқ. “12-Трест” очиқ акциядорлик жамияти, “65-қурилиш бошқармаси” ва бир қатор ёрдамчи пудратчи корхоналар бунёдкорларининг фидокорона меҳнати билан бугун стадион мажмуаси кўркам қиёфага кирди.

Тўртта ёритиш минораси худди шаҳарнинг тўрт томонидан кишиларни шу манзилга чорлаётгандай таассурот уйғотади. Тез кунларда ушбу минораларга машҳур “Филипс” фирмасининг ёритиш тизимлари ўрнатилади ва стадион тунда ҳам кундузгидай чароғон бўлади.

Марказий дарвозадан кираверишдаги икки томондан юқорилаб борган зиналар гўё меҳмонларга қучоқ очаётгандек. Ичкарига киришингиз билан томошабинлар трибунасининг улуғвор қиёфасидан ҳайратингиз ошади. Ўртада мажмуанинг асосий объекти – ўйин майдонида энди униб чиқаётган майсаларга автоматлаштирилган ҳолда сув пуркаб турилади.

– Майдонни Ўзбекистон Футбол федерацияси қошидаги “Футбол плюс” корхонасининг мутахассислари тайёрлашмоқда, – дейди Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси бош муҳандиси Дилшод Йўлчиев. – Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилди, яна икки марта бошқа нав уруғларини сепиш белгиланган. Натижада майдон тўрт фаслга ҳам чидамли, йил давомида бирдай кўм-кўк яшнаб турадиган майсалар билан қопланади.

Лойиҳа қиймати 40 миллиард сўм бўлган мажмуадан, аввалгисидан фарқли равишда спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва маъмурият учун мўлжалланган хоналар, анжуманлар зали ўрин олган. Футбол мусобақаларини тасвирга олиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам қулай шароитлар яратилмоқда. Муҳандислик таъминоти талабларига кўра, йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Трибунада ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор мавжуд.

Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини таъминлашга хизмат қилади.

Стадион қурилиши билан танишиб юрган чоғимизда хорижлик меҳмонлар ташриф буюриб қолди. Маълум бўлишича, улар Осиё Футбол конфедерацияси вакиллари бўлиб, эксперт сифатида стадион қурилишининг халқаро андозалар талабига жавоб бериш шартлари билан қизиқаётган экан. Меҳмонлар аввал қурилиш объектини бир чеккадан айланиб чиқиб, давом этаётган ҳар бир жараён юзасидан маълумотлар олди. Сўнгра бунёдкорлик ишларининг навбатдаги босқичларига эътибор қаратди.

Бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, спортни ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган амалий тадбирлар баркамол авлодни тарбиялаш, эл-юрт фаровонлигини янада оширишга хизмат қилиш баробарида халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яққол намойишидир.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика