Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  0 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар News

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги фикрлар

"Навбаҳор" ва Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Даврон Файзиев, “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи: “Ўтган турда навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, олий лигада қолиш вазифасини бажарганимиздан хабарингиз бор. Шундай бўлсада футболчиларга бўшашмаслик кераклигини уқтирганди. Лекин, улар хотиржамликка берилиб ҳаракат қилишгани учун “Навбаҳор” бизни жазолади. Иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга интилдик. Айнан шу сабабли ҳимоямизда бўшлиқлар пайдо бўлди. Бундан наманганликлар самарали фойдаланиб, кетма-кет иккита гол уришди. 1:0 ҳисобида ютқаздик нима-ю, 3:0 ҳисобида ютқаздик нима? Шу сабабли, ҳужумлар ташкил этгандик. Бироқ, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир сўз билан айтганда жамоамиз бугун ўзига ўхшамади”.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Ғалаба билан барчани табриклайман. “Насаф”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин мухлисларимиз олдида уялиб қолгандик. Шу сабабли, юзимизни ёруғ қилиш учун ғалаба учун майдонга тушгандик. Сафимизда бир қатор йўқотишлар бўлишига қарамай, кўзланган мақсадга эришдик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳам ўйинни кучайтирди. Ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Бироқ, футболчиларимиз бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика