Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви рақамларда News

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви рақамларда

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувига оид қизиқарли фактларни қуйида эътиборингизга тақдим этамиз.

1- “Навбаҳор” мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди. Эътиборлиси, ўтган йилда ҳам “лочинлар” чемпионатнинг дастлабки учта ўйинидан сўнг бир очко жамғаришганди. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев бу йил ўз чўнтагидан илк маротаба қизил карточкани олди. Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов биринчи бор бу йилги чемпионатда “қуруқ” ўйин ўтказди.

2- Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев учун ушбу баҳс амалдаги мавсумда Олий лига доирасида бошқарган иккинчи ўйинига айланди.

3- “Сўғдиёна” билан Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувлар тарихида учинчи маротаба 0:0 ҳисобида кузатилди. Ушбу ўйиндан сўнг жорий мавсумда тўлиқ ўтказилган учта ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчилар учта қолди (Ҳ. Каримов, А. Ортиқов ва Д. Жабборов).

4- Ўзбекистон чемпионатида ҳозиргача ўз майдонида тўрт жамоа рақиби билан дурангга имзо чекди. “Обод”, “Бунёдкор” ва “Бухоро” сафига “Навбаҳор” ҳам қўшилди. Энг қизиғи, ушбу тўртта  жамоаларнинг барчаси ўз майдонида рақиблари билан 0:0 ҳисобида ўйинни якунлашган.  

5- Жиззахликлар билан бизнинг майдонда кечган тўқнашувларда бешинчи бор дуранг қайд этилди.

6- “Сўғдиёна” билан ўзаро қарама-қаршиликлар тарихида олтинчи бор кучлар тенг келди. Наманганда беш, Жиззахда бир маротаба томонлар муроса йўлини танлашган.

7- Ушбу ўйиндан сўнг сариқ карточкаси бор футболчиларимиз сони еттитага етди. Етти йиллик танаффусдан сўнг “Сўғдиёна” Намангандан очко олиб қайтди. “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” Олий лига ушбу мавсумида ғалаба қозона олмаган жамоалар етти жамоалар қаторида турибди.

8- Учта турдан сўнг барча ўйинларда қатнашган футболчиларимиз сони саккизтани ташкил этмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика