Latest news

23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  0 23:11КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  64 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  5 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  19

"Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашув олдидан News

"Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашув олдидан

Бугун Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Учрашув аввал белгиланганидек, соат 16.30да бошланади.
Шу сабабдан “Сўғдиёна” футбол клубининг расмий твиттерида ўйинни соат 16.00га кўчирилганлиги ҳақида тарқатилган хабар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Рақиблар шу кунга қадар олий лигада ўзаро 36 марта куч синашишган. 19 учрашувда “Навбаҳор” ғолибликни қўлга киритган бўлса 12 та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани қўлга киритган. Бешта қарама-қаршиликда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 64-39, “Навбаҳор” фойдасига. Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 йилги учрашув тарихда қолган. Наманганда ўтган учрашувда 6:3 ҳисоби кузатилганди.

Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар бошқаришади. Бобомуродовга қанотларда Обид Жумаев ва Рустам Самандаровлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида андижонлик Акмал Раҳимов қайд этилган. Вячеслав Валицкий зиммасига эса назоратчилик вазифаси юклатилган. Учрашувнинг бориши ҳақида расмий твиттер саҳифамизда танишиш имконига эга бўласизлар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика