Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  61 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

"Навбаҳор": Шихов ва Мамадалиев билан шартнома тузилди News

"Навбаҳор": Шихов ва Мамадалиев билан шартнома тузилди

Жамоамизнинг Тошкентдаги навбатдаги йиғини чоғида таркибга бир қатор янги ўйинчилар қўшилганди.

Ўтган мавсумни “Динамо”да ўтказган Санъат Шихов, Азамат Бобожонов ва “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган Суннатилла Мамадалиевлар билан бугун шартнома имзоланди. Молдовалик ҳужумчи Вадим Чемиртан эса мураббийларда илиқ таассурот қолдирмади. Шу сабабли Чемиртанга жавоб беришга қарор қилинди.

Режага кўра футболчиларимиз бугун, “Бухоро”га қарши навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди. Бухороликларга қарши баҳсда мураббийларимиз асосан бир кун олдин ўтказилган учрашувда иштирок этмаган ўйинчиларга имкон беришди. 90 дақиқалик баҳс давомида жамоамизнинг кичик устунлиги кўзга ташланди. Гол уриш учун бир қатор имкониятлар ҳам юзага келтирилган бўлсада, якунда ҳисоб очилмади. Учрашувда жамоамиз таркиби қўйидагича бўлди: Дониёр Усмонов (Достон Тўхтабоев), Бобир Акбаров, Омон-Биик Ҳалилов, Ботир Тўрабоев, Аъзам Алиев (Раҳматилло Бердимуродов), Раҳматилло Мелибоев (Дилшод Жабборов), Роббим Ҳасанов (Азамат Бобожонов), Суннатилла Мамадалиев (Сардор Теляков), Муҳаммад Расулов, Илҳом Бойдедаев (Ғайрат Жўраев), Отабек Валижонов (Шахбоз Эркинов).

Жамоамиз эртага ПФЛ кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда “Локомотив”га қарши майдонга тушади. 15 феврал санасида эса футболчиларимиз навбатдаги йиғиндаги сўнгги ўйинда иштирок этишади. Навбатдаги назорат учрашувида Самарқанднинг “Динамо” клуби билан куч синашилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика